Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон Халқаро Почта Иттифоқининг тўртта ҳужжатига қўшилди

Ўзбекистон президент Ислом Каримнинг “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз Халқаро Почта Иттифоқининг (Universal Postal Union – UPU) тўртта ҳужжатини ратификация қилди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Халқаро Почта Иттифоқининг умумий регламентига, Халқаро почта конвенциясига, Халқаро почта конвенциясининг якуний баённомасига ва…

Адлия мулозими ҳибсга олинди, унинг Фуҳуша иши билан алоқадорлиги айтилмоқда

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов ҳибсга олинди, деб хабар қилди Озодлик радиоси ўз манбаларига таяниб. Радиога кўра, 43 яшар бу одам шу пайтга қадар Қозоғистонда яшириниб юрган экан. Маълумотларга кўра, Жаҳонгир Ғуломов…

Қирғизларнинг янги Бош вазири: Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришга тайёрмиз

23 апрелда Қирғизистон Бош вазири Жомарт Оторбаев парламент олдидаги ҳисоботи қабул қилингандан кейин истеъфога кетгани ҳақида хабар берганда, бу воқеани қирғизча масхарабозлик деб баҳолаган эдик. Чунки, ҳисоботи парламент тарафидан тасдиқланган Бош вазир, қандайдир жиддий шахсий сабаби бўлмаса, ўз лавозимидан истеъфога…

АҚШ элчиси Ўзбекистон Меҳнат вазири билан учрашди

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг матбуот хизмати АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Памела Спратленнинг вазир Азиз Абдуҳакимов учрашгани ҳақида хабар қилди. Учрашувда элчи вазирликнинг аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича республика миқёсида олиб борилаётган ишлар билан…

Ўзбекистон ҳукумати соғлом овқатланиш ҳақидаги қарорни кучга киритди, лекин овқатнинг ўзи қани?

Маҳаллий веб нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати мамлакат аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилибди. Қарорга кўра, муайян комиссия уч ой муддат ичида Аҳолининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар мажмуаси ва концепциясини ишлаб чиқармиш. Қарор ижрочилари аҳолининг турли қатламлари…

Балтиморда полиция тарафидан ушланган қора танлини ўлдирган полициячи ҳам қора танли бўлиб чиқди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШдаги Мэрилэнд штати маркази Балтиморда полиция тарафидан қандайдир арзимаган айбнома асосида ушланган қора танли эркак киши полиция изоляторида бир ҳафтача аввал оламдан ўган эди. Ўшандан бери шаҳарда Мэрилэнднинг ўзида, кейин бошқ баъзибир штатларда ҳам асосан қора танлилардан…

Абдураҳим Пўлат: АҚШ Президенти хатимга жавоб берди. Хўш, нима бўпти? (Тўлдирилган вариант)

“Нима бўпти?” деган саволни сарлавҳага бекорга қўймадим. Чунки, Ўзбекистон зиёлиларининг (ҳозирги зиёлиликга даъво қилаётганларни назарда тутмоқдаман) менталитети, қолаверса, фикрлаш даражаси шунчалик ибтидоийки, уларга оддий нарсаларнинг ҳам моҳиятини тушунтириш керак. Гапни узоқдан бошлаб, баъзи тарихий воқеаларни эслатаман 1. Ўзбек халқи митинг…

Ислом Карим Корея ҳукумати раҳбарининг ўринбосарини қабул қилди

Бугун тарқатилган расий хабарга кўра, Президент Ислом Карим Оқсаройда Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, cтратегия ва молия вазири Чой Кёнг Хванни қабул қилди. Ислом Карим Корея Республикаси Ўзбекистоннинг вақт синовидан ўтган ишончли ва стратегик шериги эканини таъкидлади. Хабардан маълум бўлишича,…

Куннинг латифаси: Ўзбекистонда йил охиригача камбағаллик икки баравар қисқарармиш

Бугун мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова 2015 йилнинг охирига қадар мамлакатда аҳолининг кам таъминланган қатлами икки баробарга қисқаради, деган баёнот билан чиқди. Ўзбекистонда Мингйиллик мақсадларини амалга ошириш бўйича иккинчи миллий ҳисоботнинг тақдимот маросими деган масхарабозлик мажлисида сўзлаган нутқида Саидова: “2001-2013…

ХВЖ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Review.uz номли веб нашрга кўра, 29 апрель Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. ХВЖнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти директори ўринбосари Даниэла Гресса бошчилигидаги миссия аъзолари 14 майга қадар Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Ўзбекистон Марказий…