Кечагина ўтган кунимиз

Бечора Путинни кўнглини кўтариш йўли топилибди: Унинг шахсига сиғиниш

Россиянинг ахборот воситалари Владимир Путиннинг биринчи марта президент бўлиб сайланганининг 15 йиллигига бағишланган “Президент” номли ҳужжатли фильм бугун Россия-1 телеканалида намойиш қилингани ҳақида хабар тарқатмоқдалар. Путин режимининг маддоҳлари бўлган ахборот воситалари эса, бу фильмда Путиннинг буюклиги ёритлганини мадҳ қилмоқдалар. Аслида,…

Бугун Қозоғистонда Нурсултон Назарбойни президент қилиб сайлашади

Маҳаллий вақт билан соат 7:00 да (Тошкентда соат 6:00) бутун Қозоғистон бўйлаб сайлов участкалари очилди. Қозоғистонликларнинг кўпчлиги Нурсултон Назарбойдан бошқа 2 номзоднинг исмини ҳам билмасалар керак, аслида, билишнинг ҳам кераги йўқ. Чунки, ҳамма билади ва тушунадики, бугунги сайловнинг мақсади –…

Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони 1,5 мингдан ошди

Кеча эрталаб бўлган кучли ер қимирлаши натижасида 800 га яқин одам ҳалок бўлинган хабар қилинганди. Табиий, вайроналар остида қанча одам қолганини, уларнинг қанчаси тирик, қанчаси ўлганини дарҳол билиб бўлмасди. Шу дақиқаларгача 1,5 мингдан кўпроқ одамнинг жасади топилган. Непал ҳукумати мамлакат…

Вазирлар маҳкамаси: Ўзбекистонда бу уч ойликда ҳам ҳамма нарса зўр

ЎзА агентлиги хабарига кўра, “2015 йил 24 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил биринчи чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг…

Нью-Йорк фондлар биржасида барқарорлик давом этмоқда, паникага ўрин йўқ

Ўтган ҳафтанинг сўнгги иш куни, яъни жумада Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий индекси Dow Jones эрталаб бир неча дақиқада 250 поғанага тушиб кетиб, ўша кунги умумий тушиш 280 бўлган ва кун охирида Dow Jones 17826 да тўхтаганди. Биржа экспертларининг бундай тушиш…

Германияда яшовчи турклар Туркиядаги сайловларда мухолифатни қўллаб-қувватлаш ниятидага ўхшайди, ўзбекларга дарс бўлсин

Туркияда 2 миллионга яқин турк яшайди. Миллиёт газетасининг бугунги сонида айтилишича, уларнинг 1,4 миллиони Туркия фуқароларидир, демак, улар бу йил июнь ойи бошида бўладиган ва тарихий воқеа бўлиши кутилаётган Туркиядаги парламент сайловларида овоз бериш ҳаққига эгалар. Шу муносабат билан Германияда…

Тошкент зилзиласининнг юбилейи арафасида Непалда даҳшатли ер қимирлаши

Келаси йил 26 апрель куни Тошкентнинг тарихида қолган зилзила юз берганига 50 йил бўлади. 8-9 балли зилзила Тошкентнинг марказини вайрон қилган бўлса ҳам, ернинг титрашлари асосан вертикаль йўналишда бўлгани сабабли, ўша кунги 10-12 сониялик зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди.…

Бухорода 5,5 килограмм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди, бу балодан қутилиш йўли ҳали йўқ.

Давлат Божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бошқармаси вакиллари Хўжадавлат темир йўл постида Туркманистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 5,5 килограмм наркотик моддани ушлаб қолишди. “Шарқий экспресс” нашрининг ёзишича, аёллар пайпоғига солиниб, елим билан маҳкамланган гиёҳванд моддалар “Туркманистон – Ўзбекистон” поездининг ғилдираклари остидаги яширилган…

Шунақасиям бўларкан: Фарғонада ноқонуний яшаб келаётган 3 қирғиз мамлакатдан чиқариб юборилди

Фарғона вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бўлими томонидан ўтказилган текширишлар жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб келган уч нафар қирғизистонлик мамлакатдан чиқариб юборилди. Маълум бўлишча, улар давлат чегараларини ғайриқонуний равишда кесиб ўтганлар ва тегишли тартибда рухсат олмай туриб, мамлакатимиз…

Абдулазиз Комил БМТнинг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида бугун вазир Абдулазиз Комилнинг БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари, минтақада ўз миссиясини якунлаётган Мирослав Енчани қабул қилгани таъкидланади. Дипломатик мулозамат қоидаларига кўра вазир қабулида бўлган…