«Бирлик» ҳужжатлари

Хоразмлик “Бирлик”чилар конференция ўтказишди

Шу кунларда “Бирлик” Партияси Хоразм вилояти Кенгаши Хива шаҳрида навбатдаги йиғилишини ўтказди. Кун тартибидаги масалалардан ўрин олган партия вилоят бўлими фаолиятини жонлантириш ва яқин келажакдаги президентлик сайловига тайёрланиш масалалари муҳокама нишонида бўлди. “Бирлик”нинг вилоят кенгаши раиси Комил Жуманиёзовнинг билдиришича, партия…

ЕИ санкцияларини юмшатиброқ давом эттиради, «Бирлик»нинг фикри инобатга олинган

Бугун Европа Иттифоқи кирувчи мамлакатларниннг Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ўзбекистонга нисбатан эълон қилинган жазо санкцияларининг тақдири кўриб чиқилди. У ердаа ўзаро зиддиятли қарашлар, бир-бирига мутаносиб бўлмаган фикрлар янграган бўлса-да, умумий натижада санкциялар муддатини узайтириш қарорига келинган. Ўзбекистонга қурол сотмаслик муддати…

“Бирлик” Андижон фожеасини хотирлаб, олға кетишни давом эттиради (Абдураҳим Пўлатнинг баёноти, 13 май 2007 йил)

Бугун Андижондаги хунрезликнинг қурбонларини хотирлаб, уларнинг руҳи учун дуолар ўқиб, бошимизни эгамиз. Бу қонли жуманинг халқимиз қалбида қолдирган жароҳатлари ҳали бери битмайди, у воқеалар мамлакатимиз тарихида қора саҳифа сифатида умрбод қолади. Шу билан бирга, тирикларни, миллатимиз ва мамлакатимизнинг келажагини ўйлаб,…

Путиннинг яна бир ғалабаси: Марказий Осиё гази Россиядан оқади

Бугун Туркаманистонда меҳмон бўлиб турган Владимир Путинга Қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев қўшилди. Уч мамлакат президентлари Марказий Осиё газини Россиия орқали ташийдиган Каспийбўйи газқувурини қуриш тўғрисида принцип ўлароқ келишдилар. Бу ерда имзоланган 3 декларация шуни тасдиқлайди. Лекин бу хусусдаги шартнома уч…

“Бирлик” тарафдорлари чақириғимизга қулоқ солишмади, Абдураҳим Пўлатни мухолифат лидери деб эълон қилишди

9 майдаги хабаримизда “Исёнкор” сайтини юритувчи фирибгарлар Каримов режимидан ўрнак олиб, ўз сайтларида бир қатор саволлар бўйича бошланган сўровномадаги энг принципиал саволларнинг жавобига кўра “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат лидерлик қилаётганини кўргач, 53-54 лақабли хўжайинлари Салой Мадаминга берилган овозларни сунъий…

Туркия, Украина ва Қирғизистондаги сиёсий кризислар ечилиш йўлида

Туркия. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисида (ТБММ) президент сайловининг Конституцион Суди тарафидан конституцион кворум таъминланмагани сабабли бекор қилинган биринчи тури қайтадан ўтказилиши керак эди. Аммо ТБММнинг мажлисида яна конституцион кворум бўлмади. Мажлисга 358 киши келди, кворум эса – 367, яъни…

Туркия сўл партияларининг сўлда, ўнгдагиларининг ўнгда бирлашиши бизга ўрнак бўлар

Туркия парламентига эрта сайловлар эълон қилиниши, бу мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг ҳароратини яна ҳам оширмоқда. Эртага Туркия Буюк Миллат Мажлисида президент сайловининг биринчи тури қайтадан ўтказилади. Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси эртага бўладиган овоз беришда 367 киши қатнашсагина, ўз номзодини кейинги…

Яна бир ўзбек АҚШда сиёсий қочқин статуси олди

Шу йил 22 мартда тарқатилган “АҚШ қамоғидаги Абдураҳим Ҳамидовнинг тарихи” номли хабаримизда, ўзбек фуқароси Абдураҳим Ҳамидов 1 йилу 2 ойдан бери АҚШнинг Нью-Йоркдаги қамоқхонасида бу мамлакатда сиёсий бошпана олиш қарорини кутиб ётгани ҳақида маълумот бергандик. Ўша хабарда АҚШда яшайдиган баъзи…

Васила Иноятнинг Толиб Ёқубга очиқ хати

Жаноб Яқубов! Дардларингизни бўйнингиздан соқит қилувчи мақолангизни ўқиб, ниҳоят мени ҳам мақтаб, қилган ишларимни юзага чиқарадиган одам топилганидан бениҳоя ҳузур қилдим. Ажойиб! Антиқа! Антиқалиги шундаки, ўзингиз ҳам анча енгил тортган кўринасиз. Бу – мақолангизнинг сўнгида «этим сказано все», «я сказал…

Виктор Юшченко “Сайлов рўйхатлари сотқинлардан тозалансин” дер экан, Абдураҳим Пўлатни такрорламоқда

Украинанинг зарғалдоқ инқилобчилари, ичларида бирлик-баробарлик бўлмагани сабабли, 2004-2005 йиллардаги ғалабаларини йўққа чиқардилар ва бугун яна мухолифатга айланиб, ички бирликни қайтадан тиклаш учун курашмоқдалар. Бугун Киевнинг Европа майдонида 75 минг кишилик митинг қатнашчиларига мурожаат қилган президент Виктор Юшченко парламентни тарқатиб юбориш…