Актуал мавзу - 02 January 2016
01:01 - Юсуф Жума: Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ (6-қисм)
(Турон қаxрамони Эврил Турон (Мамадали Маxмуд) га багишлайман)

Шоир Шўрлик отасидан қолган кимсасиз кулбада тўтиқушлар боқарди, мол боқиб экин экарди. Итларни жуда ҳурмат қилар, уларни бошига қўйишга тайёр эди. У ўзини ҳайвонлару қушлар орасида, дарахтлару гиёҳлар орасида яхши ҳис қиларди. Айниқса тўтилари жону дили эди.

Тўтиларга сўз ўргатиб, дили яйрар эди. Бир тўтиси «Подшо – золим» деса, бошқаси «Подшо – диктатор», дерди. Яна бири «Илон Кўрим – вабо» деса, ўзга бири «Илон Кўрим – бало» дерди. Бир қисми «Йўқолсин диктатура» деса, иккинчи қисми «Озодлик, озодлик» деб овоз берарди. У тўтиларни қафасда ушлаб ўзига ўргатару кейин эса уларни қафасдан озод қилар, ҳар бирига алоҳида уялар ясар, уяларнинг олди очиқ бўлиб тўтилар озод яшашар, хоҳласа учишар, хоҳласа уяларида бўлишарди. Бироқ бари шоир Шўрликдан узоқ кетишни исташмас, Шўрлик далага борса улар ҳам далага боришар, ҳатто бир гал ортидан шаҳарга ҳам боришганди. Бу воқеа кутилмаганда юз берган, шоир шаҳарда узоқ қолиб кетган бир кун ўзи яшаётган уй олдидаги дарахтларга қуниб олган тўтиларни кўриб қолган, улар бу ёққа қандай учиб келишгани, қандай уни топишгани сирли эди. танишларидан бири тўтилар ҳидни яхши сезади, ҳар бир одамдан яхшидир, ёмондир ҳид ҳид тарқалади, ҳар бир одам ҳиди иккинчисига ўхшамайди. Шундан сени топиб келишган деганди. Нима бўлса ҳам тўтилар уни қидириб етиб келишганди.

- Салом. Жониворлар!
- Салом, - деди тўтилар бир овоздан. Кейин бирин-кетин гапира бошлашди.
- Подшо – золим!
- Илон Кўрим - золим!
- Подшо – диктатор!
- Илон Кўрим – диктатор!
- Яшасин озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!....

Шоир Шўрликнинг кўнгли яйради. Шаҳар бўйлаб юра бошлади. Тўтилар чарчамай билганларини такрорлашди:

- Подшо - золим!
- Илон Кўрим - диктатор!

Оломон ҳайратланарди, бир зум тинглаб қочиб қолишарди. Золимлар адолатни айтиш нари турсин, эшитишдан ҳам ҳайиқишарди. Шаҳарда марказий кўча бўйлаб шоир Шўрлик борар, унинг тепасида бесаноқ тўтилар учиб, сайраб боришарди.

- Йўқолсин - диктатор!
- Яшасин озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!....


Шўрлик билан қушларга болалар эргашди, жуда ғалати манзара эди. йўл ҳаракати тўхтаб қолди. Машиналар юролмасди. Миршаблар кела бошлади. Миршабларни кўрган болалар қочиб қолишди. Чунки бешикданоқ улар миршаб сўзи билан қўрқитилар, миршаб сўзини эшитганда улар тарқаб кетар, кўрганда эса қочиб қолишарди.

- Ухла бўлмаса Миршабни чақираман!
- Йиғлама миршаб эшитса ўлдиради.
- Миршаб келди ўчир овозингни.
- Миршаб келди қоч!
- Агар айтганимни қилмасанг миршабга айтаман.
- Кўп нон ема миршаб олиб кетади.
- Қўшни маҳалладан бировнинг боласини миршаб сўйиб ебди. Сен ҳам ёт деганда ётмасанг, тур деганда турмасанг миршаб еб қўяди.
- Ҳой жинни нима қилиб юрибсан?!
- Халқим билан намойишга чиқдим!
- Сенга эргашадиган ахмоқ халқ йўқ , - деди миршаббоши.
- Сен айтган халқ менинг халқим эмас, у қўрқоқ оломон, у сенинг халқинг, Илон Кўримнинг халқи! Менинг халқим эса мана бу қушлар, итлар, беҳисоб жониворлар, дарахтлар, гуллар, осмон, замин…
- Бас қил фалсафангни!
- Йўқолсин – диктатор!—деди Шўрлик
- Йўқолсин – диктатор!—такрорлади тўтилар
- Йўқолсин – диктатор!
- Илон Кўрим - золим!
- Илон Кўрим - золим!
- Илон Кўрим - золим!
- Йўқолсин – диктатор!
- Озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!....
Ўқлар узилди, тўтилар тутдек тўкилди. Энг сўнгги сўзлари озодлик эди, озодлик деб тўкилишарди.
- Озодлик!
- Озодлик!
- Озодлик!....
Шўрлик йиғлаб юборди, кўзларидан қондек ёшлар оқарди.
- Мени ҳам отинглар, жаллодлар! Мени ҳам отинглар!
Бироқ уни ҳеч ким отмади. У ўлган тўтиларни териб юрагига босар, йиғларди.
- Мен яна тўтилар боқаман, мен яна тўтиларим билан намойишга чиқаман, қўрқоқ, хоин оломон менинг халқим эмас. Менинг халқим тўтилар, дарахтлар, замин, осмон… , - деб йиғларди Шўрлик.

* * * * *

Каттакон йиғилиш борарди. Тўрда Илон Кўрим савлат тўкиб ўтирарди. Минбарда Култой пайдо бўлди.

- Ҳурматли Юртдошлар! Биз бир муборак неъматни қадрламаяпмиз. Отамиз Илон Кўрим Кусхарий ҳазратлари, гарчи худо бўлсалар ҳам, ҳар куни хожатга борадилар. Юртбошимиз хожатга борадиган худолар. Худомизнинг хожатлари муборак неъмат. Биз бу муборак неъматни қадрлашимиз керак. Четга чикариб ташлашни ман қилишимиз керак. Шахсан менинг бу муборак неъматга эхтиёжим чексиз. Агар қарши бўлмасанглар Илон Кўрим бузрукворим рози бўлсалар, бир ўзим…

Култойнинг сўзи бўлинди.

-Қаршиман! Қаршиман! – деди, ўтирган жойидан сакраб туриб, Муҳаммад Малай Ялавоч.—Менинг ҳам эхтиёжим катта ул муборак неъматга. Кўнглимда бу мурод кўпдан бор эди. Бироқ бу муборак неъматга ўзимни номуносиб деб, ниятимни баён этишга журъат этмадим. Мавриди келди. Отамиз—Худомиз—Илон Кўрим лозим кўрсалар энг буюк армоним ўшаларди.

- Биз ҳам тотайлик ул муборак неъматдан, - Муҳаммад Малай Ялавоч сузини бўлди Шаҳват Кўрзино. – Мен Ахир ҳукумат бошлиғиман. Муборак неъматдан ҳукуматнинг ҳам ҳаққи бор.

- Ҳаммага етади, ҳаммага етади!—деди Илон Кўрим Кусхарий мамнуният билан.

- Навбатга ёзилайлик! Биринчи мен, - деди Муҳаммад Малай Ялавоч.
- Йўқ-йўқ, ташаббус мендан чикди. Биринчи мен, - деди Култой.
- Гап бундок, - масалага аралашди Илон Кўрим.—биринчилик икита бўлсин. Култой билан Муҳаммад Малай Ялавочга берилсин.
- Қуллук ота, қуллук! - деди Култой бошини ерга тегизиб.
- Қуллук, ота, қуллук! Қуллук Парвардигорим -деди бошини ерга тегизиб Муҳаммад Малай Ялавоч.
- Майли, - деди Шаҳват Кўрзино, - лекин иккинчи ўринни хеч кимга бермайман. Иштахам карнай айниқса муборак неъматга.
- Муборак неъматдан менга ҳам етсин, - деди Шуҳрат Искандар, мана кўринглар сўлагим оқаяпди, Муҳаммад Малай Ялавоч билан Култойга хавасим келаяпди.
- Биз ноибларнинг ҳам ҳаққимиз бор. Биз ҳам Тангримиз Илон Кўримнинг бандаларимиз. Биз ҳам бу муборак неъматдан тотайлик, - деди Ноиб Дўст Хуршид.
- Биз газетчилар ҳам қуруқ қолмайлик, мени ҳам навбатга ёзинглар, - деди мухаррир Аъзам Ахмад.
- Мени хам навбатга ёзинг, ёзинглар, талаб киламан! – деди кизишиб Абдулла Мурод.

Навбат устида жанжал бошланди. Рўйхатнинг бошроғидан жой олиш учун ҳамма бир бирига ташланмоқчи бўлди. Яна Илон Кўрим масалага аралашди:

- Ҳаммага етарли! Жанжалга хожат йўқ. Азизларим ҳаммага етади. Яна бир гап: Айрим бизни куролмайдиганлар Илон Кўрим диктатор, юртида демократия йўқ дейдилар. Мана демократия. Куриб куйсинлар. Залда канака тортушув кетаяпди. Ҳатто кўз ўнггимда ҳеч кимдан ҳайиқмай ҳамма дилидаги айтаяпди. Бу демократия эмасми? Яна бир гап: халқимни қўй дейдилар. Залдаги курашни кўринг. Хали бу масалани халқимиз эшитса мамлакатда жиддий кураш бошланади. Бундай курашувчан халқни қўй деб бўлмайди. Яна бир карра эшитиб қўйсинлар, Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, бўлмаймиз ҳам!

Қарсаклар янгради. Муборак неъматга навбатда турмаганлар алохида рўйхатга олинди. Бу Илон Кўримнинг навбатдаги қора руйхати эди. Қора рўйхатдагилар Президент, халқ душманлари террорчилар деб ҳибсга олинди.


* * * * *

Кейинчалик Шоир Шўрлик Илон Кўрим Кусхарийнинг машҳур маддоҳлари Муҳаммад Малай Ялавоч билан Култойнинг асл киёфаларини кўриб дахшатга тушди. Улкан ботқоқлик. Кеткуртлардан иборат улкан ботқоқлик. Бу ботқоқлик бир зумда бахайбат каламушга айланар, тағин бир зумда бахайбат гўнгқўнғизга айланарди. Лозим бўлганда тулкига айланишарди. Керак бўлганда бир пайтнинг ўзида уч жонзот бўлишарди. Ҳар бирининг сийрати уч киёфали эди. Шайтоний киёфаси чиройли бўлган Муҳаммад Малай Ялавочнинг сийрати, шайтоний қиёфаси озгин бўлган Култойнинг қиёфасидан фарқ қилмасди. Сийратлари бир хил эди. Илон Кўримни улар тулки булиб алдашар, шу билан нафсларини қондиришарди. Бир замонлар Шўрликнинг кўзи одамларнинг одамларнинг ички қиёфасини кўраолмайдиган вактлар Шўрлик хурмат киладиган ёзувчм Ёқуб Одил «Муҳаммад Малай Ялавочга якиндан эътибор бер, тулкини эслатади» дер эди.
Ёқуб Одил ҳақ бўлиб чиқди. Каттакон бўлган ёзувчи Муҳаммад Малай Ялавочнинг сийратини бир оз бўлсада кўра олган экан. Шўрликнинг кўзи билан уч жонзотли маҳлуқни кўрса эди, дод деб юборарди. Муҳаммад Малай Ялавоч тулкига айланиб Илон Кўримни алдар, гўнгқўнғизга айланиб уни ялар, каламушга айланиб эса унинг инъомларига кўз тикарди. Бир пайтнинг ўзида уч жонзотга айланиб емишга ёпишарди. Емаса туролмасди. Кўпинча бир боткоклик кеткурт булиб юрарди. Бу боткоклик бутун дунёни ютсам дерди. Нени курса ютгиси келарди.

Култой хам Муҳаммад Малай Ялавочга киёфадош эди. Шайтоний киёфаси эса майдагина инсон жуссаси эди. Зурга килтираб юрарди. Нари борса бир пиёла овкатда туяди, деб уйларди уни курган одам. Нега мунча Илон Кўримни ялаб юлкийди. Нахотки бир пиёла овкат учун? Аслидачи, Култой оламни ютганда хам туймасди. Сийрати улкан боткоклик дунёни ютишга тайёр. У дунёни Муҳаммад Малай Ялавочдан кизганарди. Муҳаммад Малай Ялавоч Култойдан кизганарди. Хирсу, нахс—нафс шайтоннинг тузокларидир. Култой хам Муҳаммад Малай Ялавоч ҳам рўзи махшаргача шу тузоқларда эдилар. Уч жонзотли қиёфага эга бўлган маҳлуклар аслида уч офат эдилар. Бу ҳам етмагандек ўзларига ўхшаган қиёфали болалари бор эди. Уларни ҳам тўйдиришлари керак эди. Қўнгиз кисмлари Илон Кўримни ялардилар. Иштаха билан ялардилар. Тулки қисмлари тун-кун Кусхарийни мадх қилар эди. Каламуш кисмлари сарой хазинасини кемирарди. Улар нафақат Илон Кўримни, вазирларни айникса Шаҳват Кўрзинони, ҳокимларни, миршабларни, хуллас барча тўраларни ялашардилар, мадх этардилар. Таъма этардилар.

Шўрлик хайрон эди. Барча жонзот, ҳайвонми, қумусқами, итбалиқми, илонми бари-бари ташқи қиёфаси қандоқ бўлса, ички қиёфаси ҳам шундоқ эди. Уларда шайтоний қиёфа йўқ эди. Чумолими чумоли, илонми илон, отми от. Инсонларчи, асл инсонларни ҳисобга олмаса, бари шайтоний қиёфада. Сийратларнинг сувратлари дахшатли. Яна бир дахшатли фарқ бор. Асл каламушлардан Муҳаммад Малай Ялавочлар сийратидаги каламушлар фарқ қилади. Асл каламушлар кетқуртлардан яратилмаган. Одамлар сийратидаги каламушлар кетқуртлардан яратилган. Асл тулкилар Қултойлар сийратидаги тулкилардан фарқ қилади. Асл тулкилар кетқуртлардан иборат эмас. Қултой сийратидаги тулкилар кетқуртлардан иборат. Асл гўнгқўнғизлар ҳам Култойлар сийратидаги гўнгқўнғизлардан анашундай фарқ қилади. Асл ҳайвонларни бемалол, жирканмай. Ҳатто айримларини меҳр билан томоша қилса бўлади. Бироқ одамлар сийратидаги ҳайвонлар-жонзотлар ўта жирканч, ўта даҳшатли эди…

(Давоми бор)