Актуал мавзу - 19 April 2009
04:01 -
Адольф Ҳитлернинг 120 йиллиги ёҳуд ўзбек мардикорининг Москвадаги прокуратура ҳовлисида ўлдирилиши
Улуғбек Бакир
19.04.2009
Сўнгги 20 йил мобайнида халқимиз заҳматли, оғир кунларни бошидан ўтказмоқда. Бу даврда янги авлод вояга етди. Ўзбекистондаги сиёсий-ижтимоий-иқтисодий ва бир қатор бошқа қийинчиликларнинг юзага келиши ҳамда бу заҳматларнинг сабаб-у моҳиятларини бугун ҳаммага тушуниб етган. Ўзбекистондаги оғир вазиятдан қутилиш илинжида, бир бурда нон қидириб, оиласини боқиш учун бир қатор чет давлатларида мардикорлик қилиб юрган бечора ўзбекларнинг ҳолатини ҳамма билади. Жумладан, Россия ва қўшни Қозоғистондаги эркагу аёл, ёшу кекса мардикорларимизнинг аянчли аҳволи барчаларимизни бирдек қалбларимизни ларзага солиб, тирнайди. Ён қўшнимиз тилимиз, динимиз бир бўлган Қозоғистондаги ўзбек мардикорларининг қуллик ҳаётини эса, таъкидлашга ҳожат йўқ.
Ўтган асрда ўзбеклар Россияга мажбурий равишда мардикорликка олиб кетилган бўлсалар, эндиликда эса, ўз хоҳишлари билан бажонидил бу ўлкага қуликка кетмоқдалар. Кўпларини эса, ўша ерларга турли алдовлар билан олиб кетишиб, қул каби сотиб юборишмоқда. Бундай ҳолатлар нафақат эркаклар билан содир бўлмоқда, балки, қиз-жувонлар ҳам шулар сирасидандир.
Қизларимизнинг Эрону Дубай ва бошқа Араб давлатлари-ю, бу ёғи Таиланду Ҳиндистон, у ёғи Россия, ҳаттоки, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам танфурушлик билан шуғулланаётганлиги ва сотилиб юборилаётганлиги ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас.
Бу фактларни президент Каримовдан тортиб, то Ўзбекистон ҳукуматининг барча расмийларигача, мухолифат фаоллари-ю, Ислом уламолари, ёзувчи шоирлару, зиёлилар, қўйингки, барча-барча жудаям яхши билади. Аммо, бу фактлар қаршисида ҳамма бирдай ожиз ва лол-у ҳайрон. Ҳозир бу ерда барча шу каби муаммолар ҳақида батафсил тўҳталмоқчи эмасман. Боиси, танлаган мавзуим бошқа, аммо, бутунлай ўзгача эмас.
Ушбу мақолада Россиядаги ўзбеклар ҳаёти ҳақидага баъзи бир оғриқли нуқталарни, гарчи ҳаммага маълум бўлсада, ўртага ташламоқчиман.
Мустақилликнинг 18 йиллигидан буён биргина Россияга ишлаш учун кетиб, у ерда ҳору зорликда ҳалок бўлган ватандошларимизнинг аниқ сонини айтиш қийин. Лекин, инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси эксперти Семён Чарнийнинг 28.11.2008 й.да “Озодлик” радиосининг ўзбек бўлимига берган маълумотига кўра, ўтган йили Россияда миллатчилик негизида жами 300 га яқин жиноят содир этилган. Кейинги беш йил давомида эса, (ўтган йилнинг ноябригача) бу мамлакатда жами 300 га яқин одам рус миллатчилари қурбони бўлган.
Келинг яхшиси, бу мавзуга доир ўтган 2008 йилдаги расмий ОАВ тарқатган ҳабарларга назар солсак. Демак, 2008 йил, фактлар ва рақамлар:
• Россияда ўтган 2008 йил бошидан ноябрь ойи охиригача миллатчилик негизида Ўзбекистоннинг йигирмадан зиёд фуқароси ўлдирилган, ўттизга яқини оғир жароҳат олган.
• Эксперт Семён Чарнийга кўра, 2008 йилнинг ноябригача ўтган 10 ой давомида 17 нафар ўзбек, рус миллатчилари ҳужуми натижасида ўлдирилган, 22 нафари оғир жароҳатланган.
• Ўша йили миллатчилик негизидаги ҳужумлар натижасида жами 113 одам ўлган, 540 киши оғир жароҳатланган. Уларнинг аксарияти Марказий Осиёдан.
• Ҳуқуқ фаоллари тарқатган маълумотга кўра, Россиядаги рус миллатчиларининг сони тахминан 70 минг нафарни ташкил қилади.
• Айниқса, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида рус ирқчиларининг ҳаракатлари кучайган. Россия ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга мувофиқ, биргина 2008 йилда бу шаҳарларда фаолият юритаётган рус миллатчиларининг 12 та жиноий гуруҳи аниқланган. Айни жиноий гуруҳлар томонидан 34 та қотиллик содир қилинган. Қурбон бўлганларнинг 10 нафари ўзбекистонлик фуқаролар бўлган.
Яна бир энг аянчли ҳақиқат шуки, кўплаб ўзбек мардикорларининг жасадларини яқинлари Россиядан Ватанга олиб келишлари учун маблағ тополмаганлиги боис, ўша ердаги крематорийларда куйдирилганлик ҳолатларини ҳам биламан. Ҳаттоки, ўғлининг бир ҳовуч куйган кулига зор бўлиб, зор қақшаб фарёд чеккан ўзбек оналарини кўрганман. Масалан, 2005 йилнинг бошида Андижонлик 33 ёшли Музаффар Каримовнинг жасади Москвадаги крематорийлардан бирида куйиб, кулга айланганлиги, сўзимнинг яққол исботидир. Бу воқеанинг бошидан оҳиригача бўлган даврни тўлиқ шоҳида бўлганман. Бу энди, алоҳида мавзу.
Россиядан Ўзбекистонга келаётган тобутларнинг сони йилдан йилга кўпайса кўпаймоқда-ки, асло, камаймаябди. Хуллас, бу борада гапираман десак гап кўп, ёзаман десак, мавзу бисёр. Аммо, “кўмир” оз.
Кеча, шанба куни “Озодлик” радиосидан айнан, шу мавзуга оид яна бир ҳабар берилди. Қуйида шу ҳабарлардан баъзи иқтибосларни келтириб ўтаман (бу ерда ўша хабарнинг мазмуни баён қилинади.-У.Б):
- Инсон Ҳуқуқлари бўйича Москва бюросининг 2009 йил 7 апрелида эълон қилган статистик маълумотига кўра, жорий йил бошидан 15 апрелга қадар, Россиияда ксенофобия ва миллий нафрат асосида хорижий фуқароларига нисбатан 73 та ҳужум уюштирилган. Оқибатда 20 нафар одам ўлган. Россиядаги ашаддий миллатчилар ҳужуми натижасида 70 киши жароҳатланган. Ўлганларнинг 7 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Куни кеча, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси, Москвадаги Яблочкова кўчасида жойлашган Бутырский прокуратураси ҳовлисида ўлган ўзбекистонлик 8- тақирбошлар қурбонидир. Маълумотларга кўра, ксенофобия билан боғлиқ жиноятлар Россияда йилига 15-20 фоизга кўпайиб бормоқда. Бу ҳужумларга асосан, Ўрта Осиё ва Кавказдан келган меҳнат муҳожирлари ҳамда Африкалик талабалар йўлиқмоқдалар. (Иқтибос тугади.)
Тўрт ойнинг ичида 20 нафар одам ўлган бўлса, шундан саккиз нафари Ўзбекистонлик?! Аввалги йиллардаги бу кўрсаткичлар сони қай даражада ўсиб борганлигини мана шу фактдан ҳам таҳминий солиштириб тушинилса бўлади, албатта.
Шу ўринда, прокуратура ҳовлисида ўлдирилган ўзбек мардикори ҳақида “Ҳаракат” сайтимиз шу куниёқ қисқача ҳабар берганди.
“Озодлик”ка интервью берган, Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи Москвадаги “Сова” ахборот-таҳлилий Марказ раҳбари Галина Кожерниковага кўра, Россияда миллий нафрат асосида ўлдирилганларнинг 30 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилади. Прокуратура ҳовлисида ўлдирилган ўзбек, айнан, ўзбек бўлганлиги учун ўлдирилмаган. У кўча супурувчи бўлган. Кўчада ишлайдиган хорижликлар тақирбошлар учун мос “ўлжалардир”. Улар ҳимоясиз ва доимо кўчадалар. Куни кеча ўлдирилган ўзбек ҳужумдан қочиб, бировнинг дуч келган ҳовлисига эмас, балки, айнан, давлатнинг прокуратура ҳовлисига, ҳимояланиш мақсадида қочиб кирган. Ахир, прокуратура биноси қўриқланади-ку!” (Бу ерда Галина Кожерникова сўзларининг мазмуни келтирилган.-У.Б).
Дарҳақиқат, барчага маълумки, прокуратура каби маҳсус давлат идоралари кўплаб мамлакатларда, жумладан, Россияда ҳам милиция томонидан қўриқланади. Наҳотки, ваҳший пичоқланиб ўлдирилган бу қотилликни ҳеч ким кўрмаган бўлса. (милицияни назарда тутябман-У.Б) Бу фашистлар бир-иккита бўлса ҳам майли-я, бир тўда 16-25 ёшдаги қутурган кимсалар бўлган. Устига-устак бу безорилар воқеа жойи-прокуратура ҳовлисидан қочиб кетишга улгурганлар. (Айнан, шу ҳолат, бизнинг Ўзбекистонда бўлганда эди, прокуратура ҳовлисидан қандай қочиш мумкинлигини ўзбек миршаблари зўр қилиб уларга кўрсатиб қўйган бўлардилар...).
Бундай аянчли ҳолатлар кун ора Россияда бўлиб турибди. Тақирбошлар томонидан ваҳшийларча ўлдирилаётганлар ва уларнинг ахлатхоналардан топилаётган жасадлари ёки уюштирилган ёнғинларда куйиб ўлаётганлар ҳақида деярли кунда эшитиб турибмиз. Шунинг учун бўлса керакки, бу каби ноҳуш ҳабарлар одатий ҳолга айланиб бўлди.
Россия ОАВда берилаётган турли жиноятга оид ҳабар ва лавҳалар ҳам Россия жамоатчилиги орасида миллатчилик шаклланишига олиб келмоқда. Кунда берилаётган лавҳаларнинг бир қисми, албатта, Ўрта Осиёдан келганлар билан боғлиқ бўлган ҳабарлардир. Бу фикрни деярли барча Россиядаги мардикорлар айтадилар. Москвада ишлайдиган бир ўртоғимнинг бундан 4-5 йил аввал айтган гаплари ҳануз қулоғим остида жаранглайди. Унинг айтишича, оддий ўрислар хорижликлар билан, ҳатто, кўп қаватли уйларнинг лифтларида бирга тепа қаватларга кўтарилишдан ё қўрқади ёки ор қилар экан.
Яна бир нарса шуки, унинг айтишича, кўп қаватли уйлар олдидаги майдончада ўйнаётган болаларнинг ёнидан ногаҳон бирор бир ўрис бўлмаган (не русский) ўтиб қолгудек бўлса, ўша болаларнинг ота-оналари дарҳол болаларини ёнига чақириб, қучоғига оларкан. Бамисли, улар ёвуз маҳлуқдан болаларини ҳимоя қилаётгандай. Бу ўша ўртоғим Фозилнинг айтганлари эди.
Мақола поёнида айтмоқчи бўлганим, эртага, 20 апрель куни фашизм “доҳийси” Адольф Ҳитлернинг туғилганига 120 йил тўлади. Бу кунни ҳар йили кўплаб нацистлар ва фашизмга мойиллиги бор тўдалар, жумладан, миллий нафрат илдизлари кундан кунга авж олаётган Россия Федерациясида ҳам байрам сифатида ёвузлар томонидан кенг “нишонланади”.
- Шунинг учун бўлса керак, Ҳитлернинг туғилган куни муносабати билан ўзбек фарроши (кўча супурувчиси) Москвада прокуратура ҳовлисида ўлдирилди, - деди, шанба куни “Озодлик”ка берган интервьюсида, Миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи Москвадаги “Сова” ахборот-таҳлилий Марказ раҳбари Галина Кожерникова.
Танганинг икки томони бўлгани каби, ҳолис тарзда тан олишимиз керакки, Ўрта Осиё ва Кавказдан, жумладан, Ўзбекистондан келиб, Россияда ишлаётган мардикорлар орасида ҳам жиноятчилик авж олган. Бу ҳақда, албатта, кўплаб фактлар келтиришимиз мумкин. Яна “Озодлик”ка мурожаат қиламиз. Масалан, кеча, 18 апрель куни бу радио тарқатган хабарга кўра,
17 апрель куни Россиянинг қатор ахборот агентликлари ва нашрлари Москва вилоятининг Коломна шаҳрида уч нафар тақирбошни ўлдирган тожик мардикори халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар тарқатдилар..
Ўтган йил Москва шаҳрида россиялик журналист Илёс Шўрпаевни ўлдириб, Тожикистонга қочиб келган икки тожик фуқароси мамлакат Олий суди ҳукми билан 21 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Бу каби нохуш жиноятларни содир этаётганлар орасида ўзбекларнинг борлиги, афсуски, ҳақиқат. Айни кунда Москвада мардикор бўлиб ишлаётган ўзбекистонлик Санжарнинг айтишича, ўзбек ва тожиклар, асосан, кечаси метро бекатидан чиқиб келаётган ҳимоясиз, ёлғиз ўрис қиз ва аёлларини бошларига ўткир предметлар билан уриб, ёки бошқа кимёвий моддалар ёрдамида уларни беҳуш қилиб, уларнинг ёнларида бўлган пул ва тақинчоқларини тортиб олаётганлар ҳам кўп учрайди. Бундан ташқари, ярим кечаси спиртли ичимликлар ичиб, кўчада саёқ юриб, оқибатда, таёқ еяётган юртдошларимизнинг ҳам борлиги аянчлидир, албатта.
Хотима ўрнида:
Бизлар - буюк Темурийлар авлодимиз, албатта. Бугун биз - ўзбеклар жуда ҳам аянчли ҳолга келиб қолдик. Бир сўз билан айтганда, жар ёқасига қулаб кетяпмиз. Муаммоларни санаб поёнига етолмаймиз.
Хўш, нима қилишимиз ва қандай қилишимиз керак?! Бу борада энг биринчи галда қилинадиган иш “Бирлик” Партияси илк бора 2008 йилнинг июлида таклиф қилганидек, мигрантлар тақдири билан шуғулланувчи вазирлик ташкил этилиши лозим. Бу йўналишда партиямиз раҳбари Абдураҳим Пўлат олға сураётган ғоялаи кундан кунга ўз долзарблигини ва бундан ўзга йўл йўқлигини кўрсатмоқда.
Бу масалага жавоб тариқасида, фақатгина, шу ойнинг бошида “Ҳаракат” сайтида тарқатилган қуйидаги икки ҳабарни келтириш билан ушбу мақоламга нуқта қўяман. Мазкур ҳабарлар бошқа изоҳга ҳожат йўқлигини кўрсатади:
1-хабар. 07.04.2009
Кесакдан олов чиқди: Ўзбекистон элчиси ўрислардан мардикорларимизни ҳимоялашни талаб қилди
Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Илҳом Неъматов Россия парламентининг юқори палатаси - Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Мезенцов билан 3 апрелдаги учрашувида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамон оқсаётган муаммо эканини тилга олди. Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятида аъзолигини тўхтатиб қўйиши муносабати билан Россия - Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган шартномани қонунлаштириш Россия томонидан тўхтатиб қўйилди, деди элчи.
Лекин ўрис оммавий ахборот воситалари Россия Давлат Думасида бу ҳукуматлараро келишув қизғин муҳокама қилингани ҳақида хабар беришганди. Лекин, шартноманинг тақдири нима бўлгани ҳали ҳам номаълум.
Ўзбек Парламентининг бу шартномани ратификация қилгани ҳақида бирорта маҳаллий ахборот воситасида ҳабар чиқмади. Шундай экан, элчимизнинг руслардан норози бўлиш жасоратини изоҳлаш қийин. Боз устига, Россия томони бу шартномани имзолашдан Ўзбекистондек манфаатдор ҳам эмас.
Демак, биринчи қадамни ўзбек парламенти қилиши, Олий Мажлисда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган шартнома ратификация қилиниши, қолаверса, “Бирлик” Партияси таклиф қилганидек, мигрантлар тақдири билан шуғулланувчи вазирлик ташкил этилиши керак.
2-хабар. 09.04.2009
Россиядаги элчимиз мардикорларни росмана ҳимоя қилмоқчидек
Бугун мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчиси Илҳом Неъматов Астраханга келди. Ўрисларнинг айрим оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, диплоатимиз Астрахань вилояти губернаторининг таклифи билан келган. У губерния маъмурияти билан турли масалалар қаторида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам сўзлашади. Меҳнат муҳожирлари ҳаёти билан танишади, дейди муҳбиримиз.
Ўтган кунги ҳабарларимизда Федерация раҳбарларидан бири билан учрашувда меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ҳақида сўз очган элчининг ҳаракатлари қанчалик жиддий, буни вақт кўрсатади, дейилганди. Бироқ аввалги дипломатлардан фарқли ўлароқ бундай ташаббус билан чиқишнинг ўзиёқ олқишга сазовор.