”Юзга юз минг” кампанияси - 11 December 2006
05:01 -
Абдураҳим Пўлат: ўзбеклар митингга ҳам чиқади, спонсорлик ҳам қилади
Мен бир қозоқ танишимнинг “Ўзбеклар шунчалик айёрки, қулдорликка қарши эканликларини вақтидан олдин қулдорга билдириб қўймаслик учун, бутун умрларини қулликда ўтказишга тайёрлар”, деган сўзларини аввал ҳам ишлатганман. Бундан “мен унга қўшиламан” фикри чиқмасин. Аксинча, мен у билан роса тортишардим. Аммо…
1988 йилнинг октябрь ойида “Оролни асраш” Комитетнинг мажлисида тариихимизда илк марта ўзбекларни митингга чақирганимда, КПСС Политбюросигача кўтарилган Нуриддин Муҳиддинов “Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиқмаган, чиқмайди, бундай гапларни тўхтатайлик”, деганини бошқа бир ёзувимда тилга олган эдим.
Қани айтингчи, Нуриддин ака қозоқ танишимнинг айтганларини исботлаётгандек эмасмиди?
Орадан кўп ўтмасдан, “Бирлик” халқ ҳаракати тузилди, мен унинг раиси бўлдим ва ҳаракатнинг программасидаги ўша пайт учун энг долзарб маввзу - ўзбек тилини давлат тили қилиш талабини халқ ичига киритабошладик. 1989 йилнинг илк кунларидан бирида Ўзбекистон Фанлар Академияси Президиумининг коридорида археолог олим, академик Аҳмадали Асқаров билан гаплашиб қолдим. У мени бир чеккага судради ва атрофга олазарак бўлиб пичирлади: “Тил масаласи сиёсий масала. Уни Кремлдан кузатишади. Ҳаммангизни йўқ қилишади. Бу мавзуни қўйинг. Пахта монокультураси каби масалалари билан шуғулланиб юраберинглар”.
Қани, ўзбеклар, айтингчи, Аҳмадали ака ўша қозоқ танишимнинг айтганларини исботлаётган эмасмиди?
1990 йил сентябрда биз бирликчилар Ўш фожеалари масаласини СССР парламентида кўрилишини талаб қилиб, Москвада акциялар ўтказиб юргандик. 20 ёки 21 сентябрь бўлса керак, Москва меҳмонхонасининг коридорида журналист-бирликчи Анвар Усмон билан кетаётиб, ўша вақтда Тошкент Давлат Университетинин ректори, СССР халқ депутати Эркин Юсупов (ҳозир марҳум) билан қаршилашиб қолдик. У киши бизни бироз танирди ҳам. Қўярда-қўймасдан бизни ўз хонасига олиб кирди. Бироз гаплашдик, у кўзига ёш олиб, ўзбек халқининг шундай фарзандлари борлигидан мағрурланишини, ўзи ва ўзи каби миллатпарвар зиёлилар бу кунларни келишини орзиқиб кутишганини гапирди.
Айнан шу пайтда, тасодифни қаранг, унга Ўзбекистон президенти Ислом Каримов телефон қилди ва эртага Тошкентда Университет олдида “Бирлик” митинг ўтказаётгани айтиб, шу сабабли Эркин Юсупов зудлик билан кечаси учадиган учоқ билан Тошкентга қайтиши ва митингни тўхтатиши кераклиги хусусида кўрсатма берди.
Эркин Юсупов қалбан биз билан бўлса ҳам, эгаллаб турган лавозими туфайли, ўзи фахрланаётган “Бирлик”нинг душмани бўлмиш Каримовнинг буйруғини бажариши керак деб ҳам ҳисоблайлик. Аммо, бир неча кундан кейинги ваақеани қандай баҳолаш керак? Биз Тошкентга қайтганимизда, сафдошларимиз Ўзбекистоннинг марказий газеталаридан бирининг бош саҳифасида чоп этилган Эркин Юсуповнинг мақоласини кўрсатишди. У нафақат “Бирлик”ни қораларди, балки, унинг лидерларини шахсан билишини, улар ўз манфаатлари учун халқни қора кунларга судрашаётганини ёзарди.
Қани, азиз ўзбеклар, айтингчи, Эркин ака Москвадаги қозоқ танишимнинг ҳақлигини исботлашга уринмасмиди?
Юқорида қозоқ танишим билан тортишганимни ёздим. Аммо келтирилган мисоллар, уларга ўхшаганларини ҳали яна кўплаб келтираман, қозоқ қўшнимизни ҳақдай қилиб кўрсатмайдими?
Биз бирликчилар ўша қозоқ танишим каби ўйлайдиганлар ҳақсиз эканликларини кўрсатиш, ўзбек ҳалқи абадий қул бўлиб қоладиган эмас, ўз ҳуррияти учун курашоладиган халқ эканлигини кўрсатиш учун курашга отилдик. СССР жумҳуриятлари ичида сал кам ҳаммадан кейин бўлса ҳам ўзбек тилини давлат тили қилдирдик. Асосан Нуриддин, Асқарали, Эркин ака кабилардан иборат халқимизни мустақиллик мужодаласига олиб кирдик. Ғалаба қозондик, аммо, эркчи 53-54-чиларнинг сотқинлиги туфайли яна қулликда қолдик.
У хоинлар бугун сайтларда ҳаётларини ўтказишар экан, биз бирликчилар, яна бир марта, фақат бизгина миллат ҳуррияти учун курашувчилар эканлигимизни исботламоқдамиз. Андижондаги қонли воқеалардан кейин бошланган қатағонлар натижасида салкам жонсиз ҳолга тушиб қолган демократик мухолифатни қайтадан тикладик, шу кунларда Ўзбекистон парламентига ўз номзодларимизни ўтказиш учун бировлар ишонолмайдиган кураш олиб бормоқдамиз. Ишонаманки, янаги йилга мўлжалланган президент сайловлари давомида биз мухолифатни олдингисидан ҳам кучлироқ қиламиз, 2009 йилдаги умумпарламент сайловларида мавжуд ҳукумат билан бемалол рақобат қиламиз.
Аммо, мухолифат, халқдан илдиз олса, ундан озуқлансагина ҳақиқий мухолифат бўлади, мавжуд даҳшатли режим билан ростакамига беллашолади.
Минг афсуски, халқимизда сиёсий мухолифатга молиявий ёрдам бериш, унга спонсорлик қилиш анъаналари ҳалигача яратилмаган. Биз бу бўшлиқни тўлатиш учун ҳам ҳаракат қилмоқдамиз.
Мухолифат ўз олдидаги катта вазифаларни бажариш йўлида ошкраликка ҳам эришиши керак. Бу кунда Ўзбекистонда ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари устидаги монополиясини бузишга интилаётган ягона нашр “Ҳаракат” журнали ва унинг шу номли сайти бор. Журнал юрт ташқарисида нашр этилиб, Ўзбекистонда тарқатилаётган бирдан бир хабар воситасидир.
Аммо, минг афсуски, моддий қийинчиликлар туфайли, у оз нусхада (бир неча минг) чиқарилади. 25 миллионлик мамлакат учун бу урвоқ ҳам бўлмайди. Унинг тиражини ошириш керак, бироқ бугунги имконятларимиз бунга йўл бермайди.
Шу сабабли ҳамма юрт ташқарисида яшаётган ўқувчиларимизга мурожаат қиламан: Бизга бу масалада ёрдамчи бўлинг. “Ҳаракат” журнали ва шу номдаги сайтни яратган, уни юритаётган ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб номерлари қуйидагича, шу адреслар орқали бизга ёрдам беринг:
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган куйидаги хисоб ракамига ўтказишлари мумкин:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Бугун юрт ташқарисидаги ўзбекларнинг иқтисодий аҳволини яхши биламан. Шу сабали, ҳар бир одамдан катта ёрдам кутиш мумкин эмаслигини тушуниш қийин эмас. “Томчи-томчи кўл бўлур” деганларидек, 10 ми, 20 ми, 50 ми ёки 100 доллар миқдоридаги ёрдам ҳам биз учун жуда муҳимдир. Ёрдамни банк чеки ёки “Money Order” воситасида расман рўйхатга олинган ташкилотларимизга юборинг. Ўз исмини очиқлашни истамаганлар учун “Money Order” энг қулай воситадир.
Нуриддин, Асқарали, марҳум Эркин акалар каби ўта эҳтиётлик қилаётганларга эслатмоқчиман: Бутун дунёда партиялар халқдан келган ёрдам асосида фаолият олиб борадилар. Айнан, шу сабадан партиялар халққа хизмат қиладилар.
Сиёсий рақобатни таъминлайдиган ҳақиқий кўппартияликгина жамият тараққиётнинг моторидир. Биз яратишни истайтган хайриячилик системаси эса, ҳақиқий кўппартиявийликнинг асосларидан бири бўлади. кўппартиявийликнинг асосларидан бири бўлади.

Дадабоев Абдугофур - Ким кимдир? - Who is Who?