Актуал мавзу - 07 January 2012
06:01 - Юсуф Жума: Ўзбекистон мустақиллми?! Ёхуд, беш кунлик собиқ валиаҳд Салай Мадаминов ҳазратларига

Очиқ хат

Салай Мадаминов ҳазратлари, Хоразмда яқинларим кўп, Холиқ Холбоев деган дўстим бор. У менга Хоразмда кўрсатишган бир иффатли қиз ҳақида гапириб берган. Қиз бир йилда йигирма саккизта йигитга тегибди, 28 карра!

Лекин қизиғи бу эмас, қизиғи: Қиз йигирма саккиз карра ҳам қиз чиқибди.

Салай Мадаминов десалар шу бокира қиз ёдимга тушади.

Икки-уч ой бурун, Ўзбекистонлик бир профессор билан гаплашдим, у мендан - Солиҳ ўз "Йўлномаси"да сесиядан аввал ҳеч нарсани тушунтиришмади, шу боисдан Каримовни ҳимоя этганман қабилида ёзган.

- Аслида нима учун бундай этган? - деб сўраб қолди.

Мен унга дедим:

- Тушунмадим, бехабар эдим, дегани ғирт ёлғон. Каримовдек, бир манфур кимсани тахтдан олиб ташлаябди-ю, бутун мамлакат, бутун халқ тушуниб, ҳозир бу жаллод кетади, деб хурсанд бўлиб турганида Салай тушунмайдими?

- Йўқса, нега бундай йўл тутган?

- Салай тахтни Каримовдан Мирсаидов олади, мен қуруқ қоламан, Каримов турса валиаҳд менман, деб ўйлаган. Ўз нафси учун бутун юртни, бутун элни қурбон қилди, сотди.

Профессорга шундоқ тушунтирдим, ҳақиқат ҳам шу. Бунга иқрор бўлгансиз. Демак, тушунмадим, билмадим, деганингиз ёлғон. Сиз манфурсиз!

"Мунофиқ душмандан ёмон", дейилган, Қуръону Ҳадисда.

Нега "ЭРК"ни тузди, манфур Каримов?!

"Бирликни" йўқ қилиш учун.

Нега сизни танлади, манфур Каримов?!

Чунки биз сизни шардек шишириб осмонга чиқарган эдик. Сиз Москвада бир йиғинда бир оғиз ҳақни айтганингиз учун сизга бағишлаб, шеър ёзганман.

"Салай Мадаминовга берманглар овоз,
Сўқир кўзингизни очиб қўяр у."

деб бошланувчи шеърни, шўрлик студентлар кўчама-кўча юриб, суратингиз остига ёзиб, сизни элга танитишган. Ёзувчилар уюшмасини халқ минбарига айлантирган, буюк фидои инсон, буюк ёзувчи Одил Ёқубов сизни уюшмага котиб этган. Бугун уни маддоҳ, деб маломат этгансиз.

Менинг хотирам ёмон, кеча кўрган нарсам бугун эсимдан чиқади. Бироқ бир манзара эсимдан чиқмайди. Ёзувчилар уюшмасида Хуршид Давронга ўхшаган Каримов малайлари Одил Ёқубовга ташланганида, сиз ҳам улар ичида, Каримов малайлари ичида эдингиз.

Сиз Хуршиду Усмонлар орасида туриб, уларни қувватладингиз! Одил Ёқубовни ҳам сотдингиз. Халқу Ватаннни сотганга, Одил Ёқубни сотиш нима деган гап?!

Масаладан четга чиққаним учун узр. Хуллас сиз ва ЭРК орқали "Бирлики"ни синдирди Каримов.

“Бирлик”нинг сингани- халқнинг сингани, Ватаннинг сингани. Бир Ғайри миллат, бедин, ёвуз кимсага синдириб бердингиз. Сиз “Каримовни сақлаган бўлса, У (Худо) сақлади”, дейсиз. Сотқинликни сиз қилиб, айбни Худога тўнкаяпсиз.

Сиз айтаяпсизку, "ЭРК" партияси, мустақиллик ғоясини байроқ қилиши учун керак эди. Мустақилликни декларасиясини ёзган эй ғофил банда, эй сотқин, Салай!

Эй Оқсарой ялоғидан суяк еган...! Ўзбекистон Мустақил эмас.

Ўзбекистон - шўрлик Ўзбекистон, Бахтиқаро Ўзбекистон, бир лаҳза ҳам мустақил бўлган эмас!

Бунга ҳам сен айбдор!

Шўрлик Мирсаидов президент бўлса, мустақил бўларди. Манфур Каримов ҳар йили тантаналар ўтказадими, ҳар йили Отаназар Орипов ва сен мустақиллик декларасиясини ёздик дейсанми, бари беҳуда. Уч юз йилдан буён, Туркистон Россия босқинчилари тамонидан таланмоқда, Ўзбекистон бойликлари калити Путин қўлида. Бугун ҳам қўлида!

Сен туфайли Ўзбекистон мустақил эмас, сен буни айтмайсан. Аллақандай сариқ чақага қиммат қоғозни валдирайсан.

Жаслиқ СНБсининг бошлиғи, Жаслиқ "худоси" Адҳам Комилов ва ёрдамчиси Дилшод Асқаровлар, сизни ватанпарварлигингизни текшириб кўрамиз, дейишди. Мен индамай улар хонасидан чиқдим, анча вақтдан сўнг бу гап алам қилди. Мен СНБга чиқаман, деб жанжаллаша бошладим. Мени бир гуруҳ пагонлилар олиб боришди. Жаслиқ қатлгоҳидаги бир хона пагонлиларга тўлган, мен пойгада.

- Ҳа Жумаев, нега жанжал қилаяпсиз?

- Адҳам билан Дилшод, ватанпарвар бўлди-ю, улар менинг ватанпарварлигимни синайдиган бўлдими?

Кеча улар КГБнинг ялоғидан кун кўриб юрганда, мен СССРга қарши шеърлар ёзганман. Энди анави қутур осмонда юргану малайлари ватанпарвар бўладими?

Жаслиқда мен Каримовни қутур, дердим, кўпчилик маҳкумлар ҳам қутур, дейишди. Кейин пагонлиларга тушунтира бошладим.

Жаслиқдан Россияга кетадиган дахшатли газ қувури кўриниб турарди.

- Агар чиндан, Адҳаму Дилшодлар ватанпарвар бўлсалар анави қувурни боғласинлар.

- Нега қувурни боғлаш керак, Жумаев?!

- Ахир Путин газни биздан сув текинга, юз доллардан олиб Ёвропага 400 доллар атрофида сотмоқда. Каримов Путиндан қўрққанидан сув текинга бераяпди. Нимаси мустақил бу юртнинг? Ўйлаб кўринглар, газни ўзимиз сотсак Ўзбекистон қандай обод бўлади?! Бу битта газ, уран, тилло, эҳе, бори дунё нархида сотилса, у халқ қул аёллари ғар бўлармиди?!

- Тўғри айтасан, Жумаев, - деб хўрсинди бири.

- Тўғри, - деди бошқалари ҳам, бирин кетин хўрсиниб.

- Бу ҳақиқатни Адҳам билмайдими?! Билади. Боғлаб кўрсинчи қувурни?! Адҳам нари турсин, қўтир Каримов боғласинчи?! Онасини кўрсатади Путин. Нимаси Мустақил?! Бу сотқинларнинг нимаси ватанпарвар?!

Пагонлилар"тўғри", деб тағин хўрсиниб қўйдилар.

Бу сухбат Норвегияда ё "Озодлик"да ёки "ББC"да эмас, жаноб Салай Мадаминов, Жаслиқ ўлим лагерида бўлаяпди.

Бир оғиз ҳақ сўз учун одамлар ўлдирилади, бу қатлгоҳда.

Салай Мадаминов ҳазратлари, деганда, бир йилда йигирма саккизтага эрга тегиб, рекорд қўйган, энг қизиғи 28 марта қиз бўлиб чиққан, бокира қиз эсимга тушади.

Ушбу мақолани ёзмоқчи эмас эдим. Ўзбекистон мустақиллиги масаласини аксарият аҳоли тушунмаслиги туфайли ёзишга қарор қилдим. Ўзбекистон Мустақил эмас, афсуски бу яқин йилларда ҳам мустақил бўлолмайди. На Отаназар Ориповнинг мустақиллик декларасияси, на Каримовнинг тантаналари Ўзбекистонга ҳеч нарса бергани йўқ. Ҳа деб бу бемаъниликни вайсашдан уялиш керак!

СССР пайти Ўзбекистон битта Россияга қарам бўлса, бугун Хитойга ҳам қарам, Кореяга қарам, (ҳатто Африкага) бутун дунёга қарамдир. Ўзбекистоннинг ер ости ҳам қуриган орол бўлмоқда!

Миллат ва Ватан душмани хоин Каримов ўз тахтини йўқотмаслик учун Ватанни сотиб бўлди.

Бу сотқинни тахтда сақлаб қолган сиз бўласиз!

Мен халқдан кўра ҳам Ватанга ачинаман. Тилсиз, имконсиз!

Халқнинг тили бор, имкони бор! Эрк у адолат керак бўлса курашсин! Лекин шўрлик Ватаннинг имкони йўқ. Аждодлардан қолган тилло хазинали Ватан, бир ватанфурушга сиз туфайли қолиб кетди. Агар Салай Мадаминов деган сотқин, сотқинлик қилмаганида, тахт Мирсаидовга ўтган бўларди.

Ш. Мирсаидовга ўтганда Ўзбекистон жуда демократик бўлмаса ҳам, энг камида Қозоғистон даражасида бўларди. Халқ қул ва мардикор, аёллари ғар бўлиб кетмасди.

Бутун халқ дарбадар, хор у зор.

Йигирма саккиз миллион эмас, камида эллик миллион бўларди, бу халқ. Каримовсиз!
Ш. Мирсаидов, иқтисоднинг пири эди, адабиётни, санъатни тушунарди, инсонийлигу, номус - ор бор эди. Энг муҳими ўзбек эди.

Номус ор бўлмаган, ғайри миллат, даюс, сотқин Каримов қаёқда эди-ю, Мирсаидов қаёқда эди?!

Эй Салай! Ок саройдан суяк еган... Худодан қўрқсанг чи, нима қилиб қўйганингни ўйласанг-чи. Сотқинликни самимият деган сафсатанг билан ниқобламоқчисан, қачонгача элни лаққиллатасан?

Мирсаидов президент бўлса, эл бунчалар жоҳиллашмасди, не-не эрлар қирғинбарот бўлмасди. Ўзбекистон бу қадар таланмасди.

Дунёнинг ривожланган мамлакатлар қаторига кирарди. Қозоғистондан кўра ҳам минг карра обод бўларди.

Шўрлик Мирсаидовнинг бошига тушган барча кулфатлар учун ҳам сен жавоб бермоғинг лозим.

Сен Одил Ёқубовдек буюк адиб, буюк халқпарварни ерга ураяпсан, сен Дадаҳон Ҳасандек буюк зотга тош отаяпсан. Сен туфайли чексиз азобларга грифтор бўлган Мирсаидовни амалпарасликда айблаяпсан. Амалпараст бўлса, амали йўқмиди унинг? Сен "Бирлик"ни "Бирлик" қилган, сиёсий башоратлари доим тўғри бўлиб чиққан, сен туфайли бош суякларини қўлида олиб юртдан кетишга мажбур бўлган Абдураҳим Пўлатга тош отаяпсан!

Сен "Бирлик" тузилганда, ўзинг эмас, Абдураҳим Пўлат бошлиқ бўлишини истагансан, боиси шуки, бошида қўрққансан. "Бирлик" қудратли бўлгач, сен Пўлатовга ҳасад қила бошладинг.

Эй Салай, машҳур шоир Э. Воҳид бир китобига тақриз ёзганда, шеър ёзишни ҳавас қилган одам, тўрт қатор ёзишни эплай олмаса, ҳаваси ҳасадга айланади, умри ўтган сайин бу ҳасад кучайиб боради, деган мазмунда башорат қилганди. Ҳақ чиқди.

Сен Салай, сиёсатда ҳам, Ҳаётда ҳам, Адабиётда ҳам ҳеч нарсага эришмадинг.

Ҳавасларинг ҳасадга айланди.

Ҳасад барча ёвузликларнинг ибтидоси, дейилади Қуръонда.

Сен кейинги чорак асрдаги, Ўзбекистондаги фожеалар учун Каримовдан ортиқроқ жавобгарсан.

Чунки Каримовни сен сақлаб қолдинг.

Нега аввал бу гапларни ёзмаганди, деб ёзибсан, мақола деб атаган бўтқангда (Мен бу мухолифатдан бир тузук мақола талаб қилибман аввалги мақоламда, булар ҳатто ўша мақолани ҳам ўқиб тушунишни билмас экан, минг афсус).

Сен "Бирлик"ни сотган пайтингда, "Эркак деб ўйлагандим, бундоқ чиқди нетайин", деб шеър ёзганман. "Миллат Фожеаси"да ҳам халқ ва Ватан бошига тушган барча фожеалар учун, Солиҳ Каримов билан қора курсида ўтириб жавоб бериши керак, деб ёзганман.

Салай Мадаминов ҳазратлари, мени кечиринг, қизишиб кетиб, сен деб юборибман сизни!

"Ғазабланма", деб панд насиҳат бердилар, Тангрининг Расули.

Лекин ҳатто ўзлари ҳам ғазабларини босолмай қолганлар. Ҳатто Тангри ғазабланади. Биз осий бандалар ким бўлибмиз? Биз деганда сизни назарда тутмадим албатта, ўзимни айтаяпман. Сиз беайбсиз, сиз "бокира"сиз. Ўша бир йилда йигирма саккиз карра қиз чиққан, Хоразимлик бокира қизга ўхшайсиз. Эҳтимол ўша қизни олган йигирма саккиз йигит анқовдир. Мен анқов эмасман. Эҳтимол йигирма саккиз миллион халқ анқовдир, мен анқов эмасман.

Сизнинг кимлигингизни биламан!

Мен бир серка ҳақида эшитганман. Катта кушхонага қўйларни олиб кириш қийин экан. Шу боис бир серкани яхши боқиб ўргатишган. У қўйларни бир эшикдан кушхонага олиб кириб, иккинчи эшикдан чиқиб кетар экан. Ҳар куни иши шу экан. Сиз мустабид серкаси бутун Ўзбекистонни кушхона қилдингиз. Қатлгоҳ қилдирдингиз.

Қачонгача бокиралик даъво қиласиз?!

Агар Сиз этган хиёнатлар эл юртни хонавайрон қилмаганида, ҳали ҳам айрим анқовлар сизни ортингизда туриб, ҳурмаётган бўлсалар, мен бундай гапларни ёзиб юрмасдим.

"Жаслиқ"дан аэропортгача қўлимга кишан солиб, мени юртдан сургун қилишганига етти ой бўлди (агар мажбур самалётга миндириб юбормаганда, ўлдирса ҳам Ватанимдан чиқмасдим. Мен қочоқ эмасман, ўлимдан ҳам қўрқмайман, буни ҳамма билади. Нега манмалик қиласизлар, ҳаммангнинг мақоминг бир қочоқ бўлса).

Саккиз роман, беш юздан ортиқ шеър битдим ва сизга ўхшаганларнинг нафси ҳақида, "Қабр Қайғуси ёҳуд яна, яна, яна" деган роман ёздим, "Туронзаминда" берилди. Мен сизга ўхшаб, бир пуллик мақоланинг ярмини қайсидир эртакдан кўчириб олмадим.

Хуллас бекорчиликдан эмас, Ўзбекистон мустақил эмаслигини тушунтириш, ҳақиқий мустақиллик ва озодлик учун курашмак кераклигини ёздим.

Мен битта ўзимман! На партиям, на ташкилотим бор, на ҳур деганимда ҳурадиган итларим бор. Бир ўзимман, лекин Ўзбекистон, кўҳна Туркистонга қарши бўлган барча ғанимларга ва сотқинларга қарши курашаман. Улар миллион-миллион бўлсалар ҳам бир ўзим курашаман. Менинг яккаю ягона дўстим Оллоҳ бор.

Худо берган қаламим бор. Халқимнинг яхши қисми бор. Мени қидиришга кимларни ташламади даюс, жаллод, Ватанфуруш, мустабид Каримов. Лекин Каримов тополмади, ҳар куни минглаб одамлар кўрдилар, сотмадилар. Ҳар лаҳзада телеэкранларда катта мукофот ваъда этишиб қидирув берарди, лекин ҳеч ким сотмади.

Кунлардан бирида бир чолу кампир уйида яшириниб ўтирдик. Аёлим уларга “Сизларнинг бошларингизга оғриқ бўлдик, яхши кунлар келса қайтарармиз, бўлмаса Оллоҳдан қайтсин”, деди. Кампир: "Бош оғриғи бўлдик деманг, қизим, гарчи ёмон сабаб билан бўлсада Юсуфжоннинг келганидан хурсандмиз. Яқинда ўғлимни ўйлантираман, унга эрингиздай фарзанд берсин, худойим!" - деди.

- Ахир бизнинг кунимизни кўриб турибсизку, ниҳоятда оғир, - деди аёлим.

- Майли, не ғам келса розиман! Юсуф Жумадай неварам бўлса, бас! - деди кампир.

Мана шу сўзнинг ўзи бутун ҳаётимни Ватан ва халққа тикишимга етиб ортади.

Мухолифатчилар зиндондан чиққанимда:

- Ҳой, Юсуф, зиндондан тирик чиққанинга хурсандмиз, - дейолмади.

Мени тўғри тушунасиз, деб ўйлайман, Салай Мадаминов "ҳазрат"лари.

Салай Мадаминов деганда ўша хоразмлик қиз ёдимга тушади. Бир йилда йигирма саккизтага теккан, бештага-ўнтага эмас, йигирма саккизтага теккан!

Йигирма саккиз карра ҳам қиз чиққан қойил!

Қойил Салай Мадаминов ҳазратлари.

Ўқигану уқмаган лидер.
Йиқилгану йиқмаган лидер.
Булбулман, деб даъво қилади,
Ахлат қурт ҳам чиқмаган лидер.

Кўпни кўрган қарри-ғар лидер,
Шерман, дейди мочағар лидер.
Арслонлик давосидадир,
Эмас ҳатто эркак хар лидер.

Саробни сой деган бу лидер,
Дарёни лой деган бу лидер.
Кўп чўқийди зоғ чўқиганни,
Ит еганни еган бу лидер.

Золим билан қовушган лидер,
Хоинликда хўп пишган лидер.
Озодликни, қавмни, юртни
Икки уйга алишган лидер.

Ўқигану уқмаган лидер,
Йиқилгану йиқмаган лидер.
Мен Юсуфдан баландман, дейди,
Тойчоғимча чиқмаган лидер.

Юсуф Жума
6 январь 2012

 

Илова: Абдураҳим Пўлатга

Нотузик қавмнинг тузугидирсиз
Ҳар қалай мен учун бузругидирсиз.

Гарчи ҳамиша ҳам ҳақни демассиз
Шукрким Солиҳдек сотқин эмассиз.

Озодлик адл деб ҳайқирди Бирлик
Миллатни бирликка чақирди Бирлик.

Энг қора кунларда бўлдингиз пешво
Хиёнат туфайли сўнди бу зиё.

Эрман деганларни ҳарамга солди
Йўлига мустабид Солиҳни солди.

Бу ғаддорни бесаноқ туғар
Ичидан чиққанлар бўғзидан бўғар.

Қани майдонларни тўлдирган Бирлик?!
Шошу Қўрғонларни тўлдирган Бирлик?!

Сотқинбоши Солиҳ Бирликдан чиқди
Миллатни золимнинг пойига йиқди.

Бирлик қайда қолди? Шоҳ саройида!
Муҳаммад Солиҳнинг чиққан жойида.

Эҳтимол баландмиз, эҳтимол пастмиз,
Шукр Солиҳдайин сотқин эмасмиз.

Хоинлар мустабид занжиридадир
Фидолар эрларнинг томирларидир.

Юраклар қонлари жўшади бир кун
Миллат майдонларга тушади бир кун.

Озодлик, Туркистон бўлур музаффар,
Қасос муқаррардир, қасос муқаррар.

Юсуф Жума
30.12.2011