Актуал мавзу - 03 September 2009
04:01 - Абдураҳим Пўлат: Шоир Ёдгор Обиднинг «Янги дунё» сайтидаги суҳбати - тубанлик ва пасткашликнинг тимсолидир
Яқинда сафдошим ва дўстим Пўлат Охун «Янги дунё» сайтида шоир Ёдгор Обиднинг «Бирлик» тарихига оид суҳбати эълон қилинганини айтиб қолди. Бу суҳбатда «Бирлик» ва унинг раҳбарларига нисбатан ўта ифлослик руҳидаги фикрлар ва ёлғон-бўхтонлар ёзилгани учун, Пўлат Охун булар Ёдгор Обид тарафидан айтилганига ишонмабди ва унга телефон қилибди. Ёдгор ака ҳамма гапларини ўзи айтганини тасдиқлабди.

Ёдгор акани ҳамма ўзбек ёзувчи-шоирлари каби кунда ўн хил турланишини билганим учун у суҳбатни ўқиб ўтиришни ҳам истамадим. Аммо, кеча Пўлатжон ўша суҳбатнинг матнини менга электорон почта орқали юбориб, бундай нарсани эътиборсиз қолдирсак унчалик тўғри бўлмаслигини урғулади.

Шундан кейин бу суҳбат билан танишдим ва унинг матнини сайтимизда эълон қилиш керак деган фикрга келдим. Чунки, аминманки, маълум вақт ўтгандан кейин «Янги дунё» сайти юритувчилари ҳам Ёдгор Обиднинг ўзи ҳам бу суҳбатнинг эълон қилиниши уларнинг тубанлик ва пасткашлик даражасини кўрсатувчи нарса эканлигини тушуниб етишади ва уни йўқ қилишади, бундай суҳбат эълон қилинганидан ҳам тонишади. Уни сақлаб қолишнинг йўли – суҳбат матнини сайтимизга, кейин «Ҳаракат» журналига қўйишдир.

Бироз пастда ўша суҳбат матни билан танишасиз. Мен бу ерда жуда қисқа шаклда баъзи фикр-мулоҳазаларимни бидирмоқчиман.

Ёдгор Обиданинг «Бирлик» фаолияти, мухолифатчилик, биздан олдинги авлод мухолифатчилари, улар билан бизнинг ғоявий бирлигимиз ҳақидаги гаплари ўта ибтидоийдир, шоирона ибтидоийдир. Табиий, ғоя нуқтаи назаридан ҳар доим мухолифатчилик бўлган. Аммо, биздан олдинги мухолифатчилар ўз курашларининг байроғини «Бирлик» тузилмасдан анча олдин йўқотишган, уни бизга курашни давом эттириш учун, минг афсуски, топширишмаган. Яъни, биз курашни, яна бир минг афсуски, нолдан бошлаганмиз.

Шоирнинг «Бирлик» фаолияти, унинг ютуқлари, айниқса, ўзбек тилини давлат тили қилишдаги ҳал этувчи ролини камстишга интилиши, нафақат пасткашлик ва тубанлик, балки, хоинликдир.

Менинг шахсимга тегишли фикрлар тўла бўҳтондан иборат. Масалан, гўёки менинг Шуҳрат Исматуллаевни сафимиздан четлатиш учун интилишларим. Шуҳрат ўтган асрнинг 90-йилларидаги фаолиятимизнинг сўнгигача мен билан бирга «Бирлик» раисдоши, менинг энг яқин ёрдамчим бўлган. Мен 1992 йилнинг охирида мамлакатни тарк этганимда, у асосий раҳбар бўлиб қолган. Аммо, 1993 йили унга қарши ҳужумлар кўпайиб, бир марта уни қаттиқ калтаклаб кетишгандан кейин, «Бирлик»даги вазифасидан истеъфога чиққанини билдиришга мажбур бўлган. Оғзи қулоғига етган ҳукумат бу ҳақда расмий матбуотда хабар бердирган..

Ёдгор Обид мени компартиядан ўчиришгандан кейин бунга қарши митинг ўтказилганини ва шу атрофдаги қандайдир воқеаларни, масалан, «мунофиқлик қилиб, Ўзкомпариия биноси олдида партия билети ўрнига билет қопламасини улоқтирганимни» айтади. Бундай нарсалар ҳеч бўлмаган. Буларнинг ҳаммаси шоиримизнинг фантазияси, буларни била туриб гапираётгани эса, унинг пасткашлик ва тубанлигининг яна бир исботидир.

Шоиримиз мен квартира олганим, кимларнидир алдаб кетганим ва алданган аёлар Ёзувчилар Уюшмасига келиб, айнан унга шикоят қилишганини ёзади. Ҳақиқатда, 1992 йил июнь ойи охирида менга қарши суиқасд уюштирилгандан кейин, адвокат сафдошимиз Миролим Одилнинг таклифи билан, менга бирон нарса бўлса, оилам кўчада қолмасин деб, хотинимнинг номига бир квартира олганмиз. Бу каби ишларни барибир ҳукумат текширишини билганим учун ҳамма нарсани қонуний қилишни илтимос қилдим ва ўзим Миролим Одил ва Анвар Усмон билан биргаликда даволаниш учун аввал Озарбайжон, кейин Туркияга кетдим. Ўша йил май ойида Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган Ёдгор Обид Бокуда эди, доимо бирга бўлдик, кейин Туркияда ҳам бирга бўлдик. Шу бўйича Ёдгор Обид Ўзбекистонга қайтиб келгани йўқ.

Август охиридами ёки сентябрь ойи бошида квартира олинди ҳам. Менсиз олинди. Россияга кетаётган бир руснинг оиласидан олинди. Ана энди қаранг, аслида Туркия ва Озорбайжонда мен билан дўст сифатида юрган ва Ўзбекистонга қайтиб бормаган Ёдгор Обид, шахсан ўзининг олдига Тошкентда икки аёл шу квартира масаласида устимдан шикоят қилиб келганини гапирмоқда. Бу пасткашлик ва тубанлик бўлмаса, пасткашлик ва тубанлик нима ўзи?

Бунинг устига, Салой Мадаминнинг «Бирлик»ни сотиш эвазига ҳукуматдан олган квартиралари билан менинг Россияга кўчиб кетаётган бир рус оиласидан олган квартирамни солиштиришгача етиб бориш учун ўзбек шоири қанчалик ифлос бўлиши керак. Хоинлик эвазига олган квартираларининг номерлари (53-54) лақабига айланган Салойимизнинг болалари ҳали мактабнинг бошланғич синфларида ўқишарди. Квартиралар улар учун эмас, бош хоиннинг ҳозир Жасликда ўтирган ўзи каби хоин укалари учун берилганди. Ислом Карим ўз фойдасига хоинлик қилганларни кейинчалик бир тепиб улоқтиргани бутунлай бошқа масала ва мавзу. Ёдгор Обид буларни жуда яхши билади. Шуларни билатуриб, ўзини билмасликка олиш пасткашлик ва тубанлик бўлмаса, пасткашлик ва тубанлик нима ўзи?

Дарвоқе, шуни ҳам айтиш керакки, яна бир йилдан кейин Ислом Карим Салай Мадаминга ўзи ноқонуний бердирган квартираларни суд орқали осонликча қайтариб олди. Бизнинг квартирамиз масаласи ҳам судга берилди. Ҳатто ҳукуматнинг топшириғи билан ҳам суд бу ишдан биронта қийиқлик тополмади, чунки қийиқлик йўқ эди.

Ёдгор Обиднинг «Бирлик» халқ ҳаракатини рўйхатдан ўтказиш учун қилган уриншларимиз устида хажвия қилиши ҳам ўзбек ижодкорларининг савиясини кўрсатади. Булар ҳали ҳайвонот боғидаги маймунлар савиясидан чиқишмаган шекилли.

Лекин Ёдгор Обид «Бирлик» котибаси Васила Иноятга ишора қилиб, у ташкилотимиз сейфининг калитини гўё иштонбоғида ташиганини гапиришгача бориши – шоиримиз ифлосликда ўзбек ижодкорлари ичида биринчи ўринда туришини намойиш қилишдир.

Мен бир маҳаллар Ёдгор Обиднинг гапига ишониб, «Унутма мени» ашуласига у шеър ёзгани, Ўзбекстоннинг ҳозирги байроғи расмини у чизгани ҳақида сайтимизда хабар ҳам бердиргандим. Ўзи Озорбайжон ва Туркияда юриб, Тошкентда шикоятчилар билан гаплашганини иддао қилаётган Ёдгор Обидга бундан буён ишонадиган биронта одам топилармикан? Табиий, тубанлик ва пасткашлик даражаси Ёдгор Обид билан бир бўлган «Янги дунёдаги» тожикнинг ити Юсуф Расул кабилардан ташқари.

«Янги дунё» сайтда «Эрк» партияси бош котиби Отаназар Ориф ўз укасининг хотини билан ҳам яшагани, укасининг болаларини ҳам отаси эканлигини иддао қилувчи ифлосликда тенги йўқ мақола эълон қилинганини ҳам тилга олиб, бу сайт билан фақат унинг ўзи каби пасткаш ва тубанлар ҳамкорлик қилади деган эдик. «Бирлик» Партияси ичидан шундай тубан ва пасткашлар чиқса, уларга қарши тадбирлар олиш керак деган фикр ҳам айтилмоқда.

Ўйлайманки, бу тўғри фикр. «Бирлик» ўз ичидаги ифлослардан доим тозаланиб бориши керак. Бу - ҳаёт диалектикаси.

Ватаним ва халқим учун жонимни бераман деб юрган Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасан кабилар ватан ва миллатни қанчалик осонлик билан сотиб кетгани, ўзбек ёзувчиларининг мутлақо кўпчилиги қандай тубан ва пасткаш эканини ўз кўзим билан кўрдим. Миллатимизнинг ҳозирги аҳволининг сабабчилари, биринчи навбатда, ўшалардир. Минг афсуски, Ёдгор Обид ҳам ҳамма ёзувчилар қатори эканлигини кўрсатибди.

Хуллас, қуйида Ёдгор Обиднинг «Янги дунё» сайтига берган суҳбатининг матни билан танишасиз. Суҳбат матнини бу ерга қўйишдан мақсад – уни ўзбек ижодкорларининг пасткашлик ва тубанлик тимсоли сифатида тарихда сақлаб қолиш. «Аввал ҳам мухолифат бўлганми?» саволига шоирнинг умуий тарзда берган жавоби жой танқсиллиги туфайли олиб ташланган.


Ҳеч қачон умидсиз бўлманг…


“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.
Бизнинг суҳбатдошимиз - айни пайтда Австрияда яшаётган ўзбек мухолифати фаоли, таниқли шоир Ёдгор Обид.

Юуф Расул: -Ўзбек мухолифотининг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини1989 йилда „Бирлик“ ҳаракати билан боғлайдилар. Сизнингча Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларни пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

Ё.О.: -Гарчи „ Бирлик“ халқ харакати фаолияти Ўзбекистондагина эмас, балки бутун Туркистон тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлсада, умуман сиёсий мухолифотнинг пайдо бўлиши ва шаклланишини фақат „Бирлик“нинг пайдо бўлиши билан боғлаш унчалик тўғри бўлмайди. Мухолиф фикр, мухолиф қарашлар ва мухолиф харакатлар Туркистон миқёсида доим у ёки бу шаклда мавжуд эди. Вали Қаюмхон, Боймирза Ҳайитлар ташкил қилган Туркистон Легиони юз минглаб одамларни гитлерчилар крематориясидан асраб қолгани ва уларнинг Ватан озодлиги ҳақидаги шиорларини, ҳимнларини, қўшиқларини олиб кўрайлик. Бу-ҳалқимиз тарихининг катта бир бўлаги ва уни унутишга ҳаққимиз йўқ.
Легиончилар билакларига „ ОЛЛОҲ БИЗ БИЛАН“ сўзлари ёзилган лахтакларни тақиб юришган. Ҳимн сифатида Абдулҳамид Чўлпоннинг „Гўзал Фарғона, сенга не бўлди…“ шеърини куйга солишган ва биргаликда куйлашган. Бу ҳаракатнинг иштирокчиларидан кўплари бу дунёни тарк этган бўлсаларда, баъзилари ҳаёт, табаррук ёшга етиб юрибдилар. Уларнинг хотиралари- ҳалқимиз тарихининг катта бойлиги, ҳаммамиз учун ғанимат.

Бу – муҳолифат тарихининг бир қаноти бўлса, яна бир қаноти- қўрбошилар харакатининг иштирокчилари хотираларидир. Бу харакатнинг сардорларидан бири- Шерматбекнинг оламдан ўтганига кўп вақт бўлгани йўқ. Аммо у кишининг фарзандлари, яқинлари, сафдошлари бор. Менда Шерматбекнинг ва у кишининг ўғли овози сақланиб қолган. Шерматбек: „ Биз Ватан озодлиги учун курашдик, жанг қилдик.“ дейди. Кўп жангларда ғалабага эришганлари ва оқибатда сотқинлар сабаб мағлуб бўлганларини айтади.

Қозоғистонда Мустафо Чўқай ҳаёт йўлларини ёритувчи филм яратишибди, Китобларини чиқаришибди. У расман тан олинган Туркистон Мухториятининг биринчи президенти эди. Унинг овози қайд этилган кассетада шу сўзлари сақланиб қолган: „Биз Буюк Туркистон учун курашдик. Лекин хато қилдик. Душманнинг сўзига ишониб қўйдик“. Шу сўзлардан кейин у шоир Мағжоннинг „ Туркистон“ шеърини жуда ўрнига қўйиб, чиройли ўқийди. Буюк курашчи Мустафо Чўқай Уруш бошланган йилнинг ярмида тиф касалига йўлиқиб, дунёдан кўз юмади. Афсуски унинг кўрсатган фаолияти, ҳаёт йўллари, асарлари ўрганилмаган ва ўрганиш, сиёсий мухолифот тарихи билан янги авлодни таништириб бориш учун бугунги Ўзбекистонда шароит йўқ. Ҳатто давримизнинг улуғ муттафакирларидан бири Боймирза Ҳайит ҳақида ҳам, агар Туркияда нашр қилинган баъзи китобларини ҳисобга олмасак, келаётган авлодга тавсия қилгудек бирор маълумот йўқ. Ҳеч бўлмаса у одам ҳақида бир ҳотиралар китоби тайёрлаш, бир вақтлар радио орқали қилган чиқишларини йиғиб, нашр эттириш мумкин эди. Лекин ким бўйнига олади бу бироз маблағ талаб қиладиган ишларни… Боймирза Ҳайит – олдинги бўғин сиёсий мухолифотнинг буюк вакили эди.

Булардан ташқари ҳам кўплаб мухолиф партиялар, харакатлар, гуруҳлар фаолият кўрсатганлар. Ҳали тарихимиз харитасида ўрганилмаган оқ доғлар жуда кўп.Буларни юзага чиқариш, ўрганиш ва ўргатишни йўлга қўйишдан халқимиз фақат катта манфаат кўриши мумкин. Ҳозирги жинояткор ҳукуматнинг бундай савобли ишга тиш- тирноғи билан қаршилик кўрсатиши табиий ҳол. Фақат жинояткор ҳукуматгина муҳолифотдан мутлоқ юз ўгириши, Ислом Каримов айтганидек „бизда мухолифот йўқ“ деб, кўриб- кўрмаганга олиши мумкин, Зеро табиатан жиноятчилар ҳақиқатнинг юзига қарашдан қўрқадилар. Жиноятга қўл урганларини, қўллари қонга ботганини, энди бу жинояларни ҳеч ким кечира олмаслигини жуда яхши биладилар…

Хуллас, кўрганимиздек, „ Бирлик“ ва „ Эрк“ партиялари осмондан узилиб тушганлари йўқ. Уларнинг пайдо бўлишларида асос мавжуд эди. Қолаверса, Советлар ҳукмдорлигининг бир неча ўн йиллик умри давомида мамлакат катта жазо лагерига айланган эди. Мен умумий қабул қилинган гапни такрорлаш учун бу сўзларни айтаётганим йўқ. Фараз қилиб кўринг: Сталин ўлиб, Никита Хрушчев хокимиятга келган олтмишинчи йилларнинг биринчи ярмига қадар қишлоқ аҳлига паспорт берилмаган эди. Бу майда – чуйда гап эмас. Чунки паспортсиз одам аслида шу мамлакатнинг ватандоши (граждани) ҳисобланмайди. Чет элга чиқиш у ёқда турсин, ҳатто ўз мамлакатлари шаҳарларига ҳам бемалол бориб келолмасдилар. Асосий ҳужжатлари- колхоз берган меҳнат дафтарчалари эди. Мен ўзим қишлоқда туғилиб ўсганим учун яхши эслайман: одамлар кечалари колхоздан қочиб кетмасликлари учун қишлоқ четларига милиционер бошчилигида кўнгилли комсомоллардан иборат қўриқчилар қўйиларди. Егулик етишмасди. Йўл устида очликдан ўлиб қолганларни кўп кўрганман. Етти ёшдан етмиш ёшгача пахта теримига мажбуран олиб чиқиларди. Чиқишдан бош тортган одамнинг эшиги олдида эртасигаёқ милиция гуруҳи пайдо бўларди. Уларда бўйин товлашга журъат қилган одамни уришга, ҳеч қандай суд ҳукмисиз қамаб қўйишга, ҳар ҳил баҳоналар билан йўқ қилишга ҳуқуқ берилганди. „ За сопротивление представителью власти“ моддаси уларнинг ҳар қандай ваҳшийликларини оқлай оларди. Пахта теримига чиқа олмаган ҳомиладор аёлни бир милиционер отиб ташлаганининг гувоҳи бўлганман. Ўша милиционер ҳеч қандай жазо олмаган, аксинча, янги лавозимга тайинланган эди. Ватанпарварлиги учун!

Бу даҳшатли аҳволнинг охири кўринмайдигандек эди. У пайтларда инсоннинг инсоний ҳуқуқлари ҳақида ким ҳам ўйларди дейсиз! Айниқса солиқларнинг кўплиги, одамларда солиқ тўлаш имконларининг йўқлиги, ҳалқ ибораси билан айтганда, чипқон устига чипқон бўлди. Уй солиғи, томорқа солиғи, гўшт солиғи, сут солиғи, жун солиғи, тухум солиғи, сув солиғи, тутун солиғи, ҳатто қишдан омон- эсон чиққанлиги учун деган солиқ ҳам бор эди. Уйланмаган ёшлардан эса фарзандсизлиги учун ҳар ойда бир солиқ олинарди. Ҳукуматнинг мантиқ билан иши йўқ, Масалан, уй эгасининг моли, товуғи бор ё йўқлигидан қатъий назар гўшт, сут, жун, тухум солиқлари тўлаши шарт эди.

Ҳудди шу ҳолат турли кўринишларда Михаил Горбачев даврига қадар давом этиб келди. Ҳолдан тойган, пичоқ бориб суягига қадалган ҳалқ, табиийки, нажот йўлини излай бошлайди. Аввал Болтиқбўйи респуликаларида, кейин Озарбойжон ва бошқа Кавказ республикаларида мустақиллик учун курашлар бошланди. Қозоғистонда, 1966 йил Чимкент қўзғолони ҳақида ҳали кўпчилик билмайди. Биз Чимкентга олиб борадиган йўл ёқасида яшардик. Кечаси билан Чимкент томон ўтиб бораётган танклар овози уйқу бермасди. Баъзи тафсилотлардан фақат миш- мишлар орқали хабардор бўлардик. Орадан кўп вақт ўтмай Олма отада „ Желтўқсон“ қўзғолони бошланди. Кўп қон тўкилди. Кўп ёшлар қамоққа олинди. Бу воқеа шоир Мухтор Шахановнинг „Адашган цивилизация“ шеърий китобида яхши аксини топди. Бундай воқеалар кўп бўлган, лекин Совет даврида информация воситалари қаттиқ назорат остида бўлгани учун кўпчилик бехабар қолар эди. Ҳозир Олма отада „Желтўқсон“ майдони бор. Шунинг ўзи ҳам Қозоғистондаги бугунги сиёсий вазият Ўзбекистондагидан фарқ қилишини кўрсатади.

Михаил Горбачев даврига келиб информация тўғонлари дарз кета бошлади. Бошқа халқларнинг сиёсий чиқишларидан хабар топган Ўзбекистон аҳолисида ҳам қўзғолишга тайёр ҳолат пайдо бўлди. Бир неча сиёсий ташкилотлар, партиялар, харакатлар, жумладан „ Бирлик“, „ Эрк“ ҳаракатларининг пайдо бўлиши ҳудди шу даврга тўғри келади. “Бирлик” халқ харакатини дастлабки даврида бир неча раисдошлар бошқара бошлади. Улар орасида таниқли бастакор Зоҳид Ҳақназаров, олим ва профессор Шуҳрат Исматуллаев, Бек Тошмуҳаммедовлар бор эди. Учалалари ҳам ҳалқ орасида танилган, илмлик етук сиёсатчилар эдилар. Зоҳид Ҳақназаровни ва Шуҳрат Исматуллаевнинг халқ орасидаги обрў- эътиборлари Абдураҳим Пўлатовга тинчлик бермай қўйган эди. Мустақиллик учун кураш жараёни яқинлашган даврда „аввал демократия, кейин мустақиллик“ шиорини дастак қилиб олган А. Пўлатов ўз сафдошлари бўлмиш Зоҳид Ҳақназаров билан Шуҳрат Исматуллаевни сафдан сиқиб чиқариб юборишга зўр бериб урина бошлаганига гувоҳман. У кўтарган шиор аслида мустақилликка қарши эди. Чунки, ҳаёт қонуниятига асосан демократия йўли оғир ва узоқ. Мустақиллик- бугунги долзарб масала. Шиор - Каримовга маъқул келадиган шиор эди. Ҳуллас унинг ҳудбинларча қилган уринишлари устун келди ва Ҳаракатнинг бошида бир ўзи қолди. Шу даврдан бошлаб мухолифот ўз мухолифотлигини йўқота бошлади.

Ю.Р.: -90- йиллар бошида пайдо бўлган Ўзбек мухолифоти мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

Ё.О.: - Асосан раисдошлар бошқараётган даврда “Бирлик” халқ ҳаракати ўз номини оқлай оладиган даражада фаолият кўрсата олди дейиш мумкин. Яъни, халқнинг сиёсий фаоллиги ошди. Бу жуда муҳим ютуқлардан бири эди. Ундан ташқари тилимизнинг қадри учун курашди ва тил ҳақида қонуннинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшди. Мен ҳисса қўшди деябман. Зеро, бу фақат “Бирлик” ташкилотининг эмас, балки она тилимиз ҳимояси учун майдонга чиққан халқнинг ва бошқа кўплаб демократик руҳдаги партияларнинг ютуғи деб қараш керак. Экология масаласида ҳам кўп фаол ҳаракатлар бўлди. Тўғри, бу ҳаракатлар Орол денгизини тўлдириб бера олгани йўқ. Лекин эзгу ният билан ҳаракатга тушишнинг ва бу масалага ҳалқ эътиборини жалб қила олишнинг, қолаверса, муаммонинг муҳимлигини жаҳон жамоатчилигига кўрсата билишнинг ўзи кўзга кўринарли, сўралганидек, тарих учун эслашга арзирлик иш эди.

Ю.Р.: -Сизнингча ўзбек мухолифотининг ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди? Мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

Ё.О.: -Тўғри, камчиликлар, хатолар, ҳатто хоинлик даражасида жиноий харакатлар ҳам кўп бўлди. Мен буларни умуман мухолифотга мансуб деб ўйламайман. Мухолифотнинг асосий ўзаги -ҳалқимизнинг илғор қисми эди. Бошқарув ташкилотларига суқулиб кириб олган баъзи шахслар айнан шу ўзакка захм етказа бошладилар. Халқнинг кўзи очиқ, ҳамма нарсани кўриб, билиб туради. Бошқарувдаги баъзиларниг худбинликлари, мунофиқликлари кўзга ташлангач, халқ улардан юз ўгира бошлади. Фақат сўзамоллик, уста нотиқ бўлиш билан иш битмайди. Халқни алдашга уриниш эса – жиноят. Эслаб кўринг: Мусо саллолоҳу алайҳи вас салом туғма дудуқ бўлганлар, ҳар бир сўзни қийналиб гапирганлар. Шунга қарамай Оллоҳ пайғамбарликни шу кишига муносиб кўрди. Қалб ва тил бирлиги эътиборга олинди. Қуръони каримда мунофиқлик қаттиқ қораланади. Ҳозирги кунда баъзи бировларнинг қуръони каримни ислоҳ қилиш даъвосида юрганлари сабаби ҳам шунда бўлса ажаб эмас. Чунки улуғ китоб уларга кўзгудек ўз башараларини кўрсатиб қўйди. Агар имкон топсалар ҳудди шу мунофиқлик ҳақидаги оятларни ислоҳ қилсалар керак…

Мисол сифатида бир воқеани айтай: Халқ харакати штаби ёзувчилар союзининг биринчи қаватида эди. Штабда Абдураҳим Пўлат ва яна уч- тўрт киши бор. „Бирлик“нинг ўша пайтдаги фаоли ҳисобланган бир шоира ёнимга келиб (ҳурмат юзасидан исмларини айтмай қўяқолай ) : „ Ёдгоржон, эртага бир норозилик намойиши ўтказсак нима дейсиз?“ деди. Мен „яна нимага норозилик билдирамиз? “дея сўрадим. “Абдураҳимжонни партияга тиклашларини талаб қилсак…“ Мен Пўлатовнинг коммунистик партиядан ўчирилганидан бехабар эдим. Ҳайрон бўлдим. Ҳозир кўпчилик ўзлари коммунистлар партиясини тарк этиб турган пайтда биз уни партияга тикланишини талаб қиламизми? Қолаверса, бу унинг шахсий иши эмасми?“ Ҳуллас мен бундай норозиликка норозилик билдирдим. Абдурахим Пўлат бу суҳбат давомида орқамизда қулоқ солиб турганди. Бир нарса демади. Эртаси кун, эшитишимча, намойиш ўтказилган. Намойишга ўша шоира раҳбарлик қилган. Бир неча одам калтакланган, кўплар қамоққа олинган. Бу воқеанинг энг қизиқ томони кейин бўлди. Паркент фожеъалари юз берган кунлар эди. Қон тўкилди. Коммунистлар партиясига ( Ўзбекистон ком.партияси биринчи секретари Ислом Каримов) ишончнинг сўнгги томчилари ҳам тўкилиб бўлди. Бир неча киши партия билетларини компартия марказий биноси олдида намойишкорона улоқтиришга келишдик. Адашмасам, еттинчи март куни эди. Оқ уй олдида одам кўп. Кинооператорлар суратга олиб турибди. Абдураҳим Пўлатов ҳам шу ерда. Ҳамма партбилетларини ташлади. Мени ҳайрон қолдирган нарса шуки, Пўлатов ҳам кўп қатори „партбилетини“ улоқтирди. Ахир унинг партия билети йўқ эди-ку?!… Кейин маълум бўлишича, у шу ерда ҳам мунофиқлик қилиб, партия билети ўрнига билет қопламасини улоқтирган экан. Бу ҳодисани, майли, бир тадбир деб, оқлашга уриниб кўрайлик. Лекин бундай „ тадбирлар“ кетма- кет, сўнгсиз давом этса-чи? Уларни санаб саноғига етолмайсиз. Зарурат пайдо бўлса вақти билан айтармиз. Лекин ҳозир бир нарсани айтмай иложим йўқ. Харакат сайтида „53- 54“ ни, яъни Муҳаммад Солиҳни камситиб, обрўсини тушири