14 September 2022
20:11 - Камолиддин Раббимов: “Ўзбекистон ШҲТ тимсолида глобал рақобатни эмас, глобал ҳамкорликни урғуламоқда”
16 сентябр куни Самарқандда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити бошланар экан.

Саммит доирасида қатор кўп томонлама ва икки томонлама учрашувлар белгиланган. Бу учрашувларда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий-молиявий-инвестициявий ва хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиришни кўзловчи битимлар имзоланиши кутилмоқда.

ШҲТ саммитларидан аввал мезбон давлат раҳбарлари шу каби мақола ёзиши одатий ҳолми ё буниси янгилик бўлдими? Янгилик бўлса, мақола зарурати нима эди-ю, янгилик бўлмаса, унинг аввалгиларидан фарқи нимада?

Аввало, айтиш керакки, дебди ШҲТ доирасида бундай анъана мавжуд эмас, аммо биз бундай мақолаларни ёзаверамиз, дебди бу мақола муаллифи Камолиддин Раббимов.

Самарқанд саммитининг аҳамияти ниҳоятда юқори, сабаби коронавирус пандемияси сабабли ўтган уч йилда ШҲТ аъзолари бир стол атрофида ўтириб гаплашмаган эди. Самарқандда мана шундай йирик учрашув бўляпти. Унда ташкилотга аъзо бўлган давлатлардан ташқари меҳмон ва кузатувчи давлатлар ҳам қатнашмоқда. Умуман олганда бу тадбирни бугунги кунда Ер юзининг диққат-эътиборини тортадиган бир саммит дейишимиз мумкин.

Ўйлайманки, мақоланинг ўзида ҳам бир нечта муҳим нуқта бор. Яъни у ерда “Самарқанд руҳияти” бирикмаси ишлатилади. Бу Ўзбекистон давлатчилиги ШҲТ саммити тимсолида глобал рақобатни эмас, глобал ҳамкорликни кўришини урғулайди. Мақолада айтиладики, бугунги кунда глобал ҳамжамиятда давлатлар ва қудратли кучлар ўртасидаги рақобатдан ташқари шундай бир нуқтага етдики, уларнинг ўртасида ишонч етишмаслиги шунчалик кучайиб кетгани урғуланади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон айтмоқдаки, агар имконият бўлса, қудратли давлатлар рақобатга эмас, ҳамкорликка интилиши керак. Агар ҳамкорлик даражаси у қадар юқори бўлмаса, мана шу давлатлар ўзлари ўртасидаги рақобатга минтақани камроқ тортиши керак деган позиция билдирилади.

Умуман, Ўзбекистон ШҲТ глобал лойиҳаси доирасида рақобатни эмас, сиёсий ёки ҳарбий блокларни эмас, глобал ҳамкорлик ва дўстликни ҳамда юмшоқ алоқаларни ривожлантиришни урғулайди.