15 September 2022
16:17 - Тошкент халқаро кинофестивалининг дунёдаги нуфузи ошиб бормоқдамиш, ШҲТнинг обрўси ортиб бораётганмиш
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтибди ва фақат узоққа бормайдиган ишлар қилинибди.

Масалан, ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламидаги нуфузи янада ортиб бормоқда, дейилибди Ўзбекистон Президентининг табригида.

Очилиш маросими олдидан қизил йўлакча ташкил этилибди. Ундан ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари ўтишибди.

Севимли юлдузларини кутиб олиш ва олқишлаш учун юзлаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари келишганмиш.

Тадбирни америкалик актёр Арманд Ассанте олиб борди. Очилиш маросими доирасида Ўзбекистон Президентининг кинофестиваль иштирокчиларга табриги ўқиб эшиттирилибди, шунингдек, “Жаҳон кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” мукофоти совриндорлари тақдирланибди.

Мукофотлар Арманд Ассанте, Элёр Ишмуҳамедов, Такеши Китано, Кшиштофу Занусси, ҳинд актёрлари Умеш Меҳра ва Зинат Аманга топширилибди.

Очилиш маросимида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Ўзчивит каби киноактёрлар иштирок этишганмиш.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши ҳақида расман эълон қилибди.