12 September 2022
10:10 - Тошкентда Афғонистонга юк ташишни жадаллаштириш бўйича тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтганмиш. Шу гапларга ишониш мумкинми?
Хитойдан Афғонистонга товарлар етказиб беришни жадаллаштириш ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ташаббуси билан Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон темирйўллари маъмуриятлари вакиллари ҳамда Хитой халқаро логистика компанияси иштирокида тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтибди. Мана шу нарсага ишонасизларми?

Йиғилишда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, мавжуд имкониятларни кенгайтириш, истиқболли лойиҳалар ва ҳамкорликни янги босқичларга олиб чиқиш мақсадида томонлар логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, Хитойнинг Қашқар станциясидан Афғонистондаги Ҳайратон станциясигача бўлган юк ташишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинибди.

Афғонистонлик меҳмонлар ишчи гуруҳ барча қарорларини қўллаб-қувватлаган. Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва Афғонистон темирйўллари бошқармаси бошлиғи Ўзбекистонга ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдиришибди, Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришибди. Хуллас, шунақа гаплар.

Учрашув якунлари бўйича тўрт томонлама баённома имзоланганмиш? Шу нарсаларга ишониш мумкинми?