19 September 2019
13:31 - Ўзбекистон тўла масхарабозлик ичида: Бош кадда-Сенатор Танзила Норбой “Бизнинг қонунчилигимиз “бардак” аҳволга келиб қолган” деди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, кеча 18 сентябрда Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессиясида пойтахтда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масаласи кўрилибди, у ерда Олий Мажлис Сенати Раиси, яъни Бош кадда-Сенатор Танзила Норбой ҳам иштирок этиб, нутқ ҳам сўзлабди.

У хонимнинг нутқида шундай сўзлар ҳам бор: “Бизнинг қонунчилигимиз “бардак” аҳволга келиб қолган. Жамият учун керакли қонунлар қабул қилинади. Лекин кейин бирон-бир вазирлик ёки идора қонуности ҳужжатини шунақа “чиройли” ишлаб чиқадики, натижада ўша қонун ишламайди. Ижро масаласида ўзларининг ички қарор ва буйруқларини рўкач қилиб олишади. Бир-бирини инкор қиладиган қонунлар ҳам жуда кўп. Керак бўлса, бундай қонунларнинг ҳаммасини бекор қилиб, битта яхлит кодекс ҳолига келтириш керак. Қонунларни ишлаб чиқишда ҳаволаки нормаларга мутлақо ўрин қолдирмаслигимиз лозим. Булар олдимизда турган бирламчи вазифа.

Иккинчи вазифа, қонунлар қабул қилинаверади, лекин улар ишламаса, оддий қоғоздан заррача фарқи йўқ. Маҳаллий кенгашлар қонунларнинг жойлардаги ижросини назорат қилиши лозим.”

Танзила Норбойнинг нутқидаги бу гаплар ҳаммага маълум нарсалар. Нима, аҳволимиз шундай ғариб экканлигини кадда-Сенатор билмасмиди? Биларди, аммо, Ўзбекистон давлат эмас, оддий молхона бўлгани сабабли, бу ерда қонунлар ишламасди, маҳаллий ҳокимлар ва давлатнинг бошқа хизматчилари ўзларига фойда келтирадиган, яъни ўзлари истаган ишларини қилаверардилар ва ҳозир ҳам қилаверадилар.

Бу аҳволдан бунақа БИР ТИЙИНГА ҚИММАТ НУТҚЛАР билан чиқиб бўлмайди. Ўзбекистонимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак, тўғрироғи, ШАРТ.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Танзила Норбой хоним! Бу таклифларимиз аввалмбор Сиз кабиларга тегишли. Таклифларимиз қабул қилинмаса, миллат майдонларга чиқиб, бу таклиф/талабларни ўртага қўйишга мажбур бўлади. “Майдон” – қуруқ вайсаш билан шуғулланаётган Сиз ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа кабиларнинг айби билан бошланади. Буни унутманглар!