19 September 2019
19:28 - Афғонистоннинг Забул вилоятида “Толибон”нинг теракти камида 20 кишини ўлдирди. Шавкат Мирзиё қаерда эди?
Бугун эрталаб соат 6 атрофида Афғонистоннинг жанубий-шарқий қисмидаги Покистон билан чегарадош Забул вилоятида “Толибон” жангарилари давлат касалхонаси олдида бир автомобилни портлатдилар. Касалхона ва атрофдаги бинолар жарҳотланди, дейилади инглиз тилида ҳам иш олиб борадиган Tolonews Агентлигининг хабарида.

Миллий Хавфсизлик Бошқармасининг офиси ҳам портлаш бўлган жой яқинида экан. Аммо, унинг биносига ҳеч нарса бўлмаган, унинг хизматчиларидан бирон киши ўлгани ёки яралангани айтилмаган.

“Толибон” бу теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига олибди ва унинг мақсади айнан Миллий Хавфсизлик Бошқармасини портлатиш бўлганини айтибди.

Ҳар доимгидек саволлар туғилади: Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини ўтган йилнинг бошидан бери айтиб келаётган, ўтган йили баҳорда Тошкентда шу масалага бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бошлиғи, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда эди? Нимага у Забул вилоятида “Толибон” уюштирган террористик актни тўхтаттиролмади?