09 September 2019
00:44 - Самарқандда масхарабозлик: Тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари кадда-Сенаторлар иштирокида муҳокама этилибди; кадда-Сенаторлар тадбиркорлик нималигини билишадими?

Билмаганлар учун авваламбор билдириш керакки, кадда-Сенатор ифодасини оммавий ахборот воситаларида биз айлантиришга бошладик. Маълумки, Ливиянинг қонхўр диктатори Муаммар Каддафийнинг таклифига кўра, энг паст даражадаги турли кенгашларгина тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши керак, аммо, иккинчи ва ундан юқори даражали кенгашлар бир поғана паст даражадаги кенгашлар аъзоларининг қўшма йиғилишида сайланади. Ўзбекистоннинг тожик аслли ҳаромий президенти Ислом Карим айнан Каддафийнинг усули билан Олий Мажлис Сенатининг 86 аъзосини сайлашни ва қолган 14 сенаторни ўзи тайинлашини қонунлаштирганди. Шу сабабли Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини “каддда-Сенатор” деб аташ жуда мантиқлидир.

Хуллас, кеча 8 сентябрь куни Халқ Депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошқарган видеоконференцалоқа шаклидаги сессияси бўлибди. У ерда Олий Мажлис ишчи гуруҳи томонидан вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинибди.

Шу ерда нутқ сўзлаган Олий Мажлис Сенатининг раиси кадда-Сенатор Танзила Норбоева мамлакатимизда Президент томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, соҳа субъектлари учун кенг имконият ва имтиёзлар берилаётганини таъкидлагани, жорий йилнинг ўзида мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари сони 60 мингтага кўпайиб, жами 325 мингдан ортиқни ташкил этаётгани Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғрчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзАнинг хабарида айтилган.

Танзила хоним шу билан бирга ҳали соҳада ечимини кутаётган масалалар, тадбиркорларнинг самарали ишлашига халақит бераётган муаммолар йўқ эмаслигини ҳам урғулабди. Ўз ўзидан маълумки, Самарқанддаги йиғилишда айнан шу муаммолар гўёки муҳокама қилинган. Аммо, йиғилишда қатнашган кадда-Сенаторлар ва Қонунчилик Палатасининг депутатларининг исми ҳам хабарда тилган олинмаган, улар нима дегани ҳам айтилмаган, уларнинг расми ҳам йўқ.

Яъни, ЎзАнинг узундан узоқ, баландпарвоз гаплардан иборат хабарида эътиборга лойиқ ҳеч нарса йўқ. Аслида, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклиги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Расмда - Танзила Норбой ва Эркинжон Турдим.