08 September 2019
15:06 - Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида давлат хизматчилари пичоқланибди, Ўзбекистон давлат сифатида ўлмоқда

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий воситаларидан бири Kun.uz веб сайти хабар беришича, 6 сентябрда Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокимлигида давлат хизматчилари бўлган уч киши номаълум шахс томонидан пичоқланган.

Бугунги хабарда билдирилишича, Оқдарё туманида А.Б. исмли киши спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда туман “Агробанк” биносига келиб, ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқариб, ёнида бўлган йиғма пичоқ билан банк ходимлари Н.Ш., У.Ҳ. ва Қишлоқ Хўжалиги Бўлими ходими Р.Ж.ни уриб, тан жароҳати етказибди.

А.Б. исмли киши бинода хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан бир дона йиғма пичоқ далилий ашё сифатида олинган ва ўша куниёқ мазкур ҳолат юзасидан 6 сентябрь куни Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

7 сентябрь куни куни эса, ўша А.Б. исмли киши ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланибди.

Қаранг, шу арзимас хабар ҳам кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонимиз давлат сифатини ҳам йўқотиб бормоқда. Бир маст одам банк биносига кириб, хавфсизлик хизматчилари бор жойда 3 кишини пичоқлашгача борганини бошқача тушунтириб бўладими? Давлат муассасаларида хавфсизлик хизматчилари борлигидан нима фойда бор-ки, агар улар ўз вазифаларини бажармаётган бўлсалар?