08 September 2019
14:44 - Россияда умумхалқ сайловлари ўтказилмоқда, соат 11 гача Москвада 2 фоиз сайловчи овоз берди, Путин ҳам уларнинг ичида

Бугун Россияда умумхалқ сайловлардан бири ўтказилмоқда. Бир нечта Давлат Думаси депутати, 19 ўлканинг раҳбарлари ва 13 ўлкада маҳаллий қонунчилик органлари сайланади.

Москва вақти билан соат 11 гача Москвада фақатгина 2 фоиз сайловчи овоз бергани, уларнинг ичида мамлакат Президент Владимир Путин ҳам борлиги маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали билдирилди.

Расмда – Владимир Путин Москвадаги сайлов участкаларидан бирида овоз бермоқда.