06 September 2019
21:07 - Афғонистон Президенти Ашраф Ғани АҚШга ташрифини қолдирди, 28 сентябрга режалаштирилган президент сайловлари нима бўлади? Ўзбекларга нима?

Афғонистонда инглиз тилида ҳам иш юритадиган TOLO News телеканалининг Интернетдаги саҳифасида айтилишича, Президент Ашраф Ғани келаётган якшанба куни АҚШга 13 кишилик ҳайъат билан қиладиган ташрифини ва душанба кунига режалаштирилган Президент Доналд Трамп билан учрашувини орқага қолдирибди. Қачонга қолдирилгани айтилмаган.

Шу йил 28 сентябрда Афғонистонда ўтган йилнинг баҳоридан бери орқага қолдириб келинаётган президент сайловлари бўлиши керак. Аммо, Ашраф Ғанининг АҚШга ташрифи орқага қолдирилгани - сайловларни ҳам қолдирмайдими? Бу саволга жавоб йўқ.

Аммо, Tоло News телеканалининг Интернетдаги саҳифасидаги хабарда АҚШ-Толибон музокаралари қораланади, Ашраф Ғанининг “Толибон” билан музокаралар ўтказиш “мантиқсизлик” экани ҳақидаги сўзлари келтирилади.

Бунинг устига, маълумки, “Толибон” Афғонистонда терактларни тўхтатаётгани йўқ. “Толибон” террористларининг Афғонистондаги вилоятлардан бир-иккитасига бугунги қонли ҳужуми Ашраф Ғани ва унинг Бош вазири Абдулло Абдуллоҳ тарафидан ваҳшийлик деб баҳоланган.

Ҳеч шубҳа йўқки, дейди мухбиримиз, “Толибон”ни турли терактларга айнан АҚШ билан олиб борилаётган музокаралар рағбатлантирмоқда. Хуллас, у ерда аҳвол оғир. Унутмайликки, турли маълумотларга кўра Афғонистон ҳудудларининг 50-60 фоизи “Толибон” қўлидадир. Бунинг устига, сўнги йилдан бери терористларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам феълан қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигида бир неча марта “Толибон” раҳабарияти аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Аммо, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режимининг Афғонистондаги ўзбеклар билан, муҳим бўлган, ўзбекларнинг лидери, генерал Абдурашид Дўстим билан мутлақо иши йўқ. Бу – у ердаги ўзбекларга нисбатан сотқинликдир.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, бундай президент ва унинг раҳбарлигида ҳукм сураётган тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Бизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ва бу режимдан тезроқ қутилиш керак.