06 September 2019
21:42 - Шавкат Мирзиё: Маҳсулотларимиз ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти. “Ҳаракат”: Тожиклар режимидан қутулмаганимизча, рақобатлаша олмайди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воиталари ҳач қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун 6 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиё қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказибди.

Йиғилишда, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонимизнинг ғариб аҳволини кўрсатувчи шундай фактларни тилга олибди:

- Туркияда 1 гектар ердан 2 минг долларлик, Мисрда 8 минг долларлик, Исроилда 12 минг долларлик маҳсулот етиштирилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 300 доллардан ошмаяпти.

- Маҳсулотларимиз ташқи бозорда рақобатлаша олмаяпти.

- Бу кетишда, Жаҳон Сув Ресурслари Институтига кўра, 2040 йилга бориб Ўзбекистон сув ўта танқис бўлган 33 мамлакат қаторидан жой олади.

Шавкат Мирзиё бугунги йиғилишни одатдагидек масхарабозлик руҳида ўтказибди ва ҳозирги ғариб аҳволдан чиқиш учун турли косметик ислоҳотлар ўтказиш бўйича таклифларини берибди.

Аслида, дейди мухбириз, бундай ғариб аҳволдан чиқиш учун бутун Ўзбекистонда косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлаш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Расмда бугун Шавкат Мирзиё ўтказган масхарабозлик йиғилишини кўрмоқдасиз. Қаранг, бу ерда ҳеч қандай маслаҳатлашув йўқ, ҳамма Шавкат Мирзиёнинг аҳмоқона гапларини конспект қилиш билан овора.