04 September 2019
14:45 - Марказий Банк валюталарнинг сўмга нисбатан эртага кучга кирадиган курсини эълон қилди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Мана сўмимизнинг баъзибир валюталарига нисбатан эртага кучга кирадиган ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курси:

1 АҚШ доллари – 9384,57 сўм (9373,93 сўм)

1 ЕВРО – 10296,75 (10446,31)

1 Жанубий Корея вони – (?) 7,73

1 Хитой юани – 1307,30 (1321,61)

1 Туркия лираси – (?) 1627,73

1 Россия рубли – 140,61 (141,92)

1 Қозоқ тенгеси – 24,15 (24,28)

Кўриб турибмизки, АҚШ долларининг курси бироз ошган, аммо Хитой, Россия валюталарининг ва ҳатто қозоқ тенгесининг курси бироз тушган.

Аслида, валюта бозорида бу ҳафта ўзгариш жуда оз бўлгани ҳам кўриниб турибди. Аммо, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳар доимгидек олмабди.

Энг қизиқ факт шундан иборатки, Ўзбекистон Президенти кечадан бери ғойиб бўлиб қолди. Нима бўлди экан, у ҳам Озорбайжон президенти каби соғлиғи туфайли ғойиб бўлмадими? Тўғри, 10 кун ғойиб бўлган Илҳом Алиев кеча кечқурун Россиянинг Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди. Аммо, қабул пайтидаги расмдан унинг аҳволини тушуниш қийин.