04 September 2019
09:18 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Бош вазир Абдулла Арипнинг Хитойга ташрифи ҳақида олди-қочди гаплардан иборат хабарлар тарқатилмоқда, биронта расм йўқ
Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Бош вазир Абдулла Арип бошчилигидаги Ўзбекистон ҳайъати Хитойга бориб келгани ҳақида умумий баландпаровоз гаплардан иборат хабарлар тарқатмоқдалар. Хабарларда у қачон Хитойга кетгани ва қачон қайтгани ҳам тилга олинмайди.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ва бошқа расмий кишилар, шунингдек, ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар бўлганмиш ва икки давлат раҳбарларининг мунтазамлик касб этган учрашувлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилгани қайд этилганмиш.

Ҳозир дунёнинг энг кучли давлатларидан бири бўлган Хитой билан дунёнинг энг қашшоқ ва қолоқ давлатларидан бири бўлган Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик муцносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганига биронта аҳмоқ ҳам ишонмайди. Хитойга нимага кераги бор бундай қолоқ ва қашшоқ Ўзбекистоннинг?

Энг қизиғи, тарқатилаётган хабарларда Абдулла Арип Хитой раҳбарлари билан учрашувини кўрсатувчи биронта расм ҳам йўқ. Буни ҳам тушунса бўлади, чунки, ҳаромий Ислом Карим замонида Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг номи ҳам хабарларда тилга олинмасди. Ислом Карим Вазирлар Маҳкамасида ўтган йилнинг натижалари бўйича ҳисобот берганда ҳам, ўша йиғилишда Шавкат Мирзиё борлиги тилга олинмасди, унинг расми кўрсатилмасди.

Маана энди Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг хўжайини. Қизиқ, Абдулла Арип ҳам Шавкат Мирзиёдан кейин тахтга ўтираман деб ўйлаяптимикан? Демак, тожиклар раҳбарлик қилаётган Ўзбекистонимизда ҳаммаёқ масхарабозлик бўлиб қолаверадими?

Бунинг олдини олиш учун Ўзбекистонда, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери гапириб келаётгандек, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.

Сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, қўғирчоқ сиёсий партиялар ва уларнинг асосида яратилган қўғирчоқ Олий Мажлиснинг иккала палатасидан тозаланиш, “Бирлик” каби ҳақиқий партиялар иштирокида ҳақиқий демократик сайловлар йўли билан ҳақиқий парламент, ҳақиқий ҳукумат яратиш каби ғоялар ётади.

Иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, Ўзбекистонни тезроқ тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, хусусий тадбиркорларга катта бизнес йўлини очиб бериш каби ғоялар ётиши кераклиги ақлли одамлар учун ўз-ўзидан маълум.