04 September 2019
15:36 - Бугун Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди, кадда-Сенаторлар ўз мактабларига борганмишлар. Нега Шавкат Мирзиё ҳеч қаерга бормади?
Бугун мамлакатимиздаги ҳамма оммавий ахборот воситалари мактабларимизда янги ўқув йили бошлангани ҳақида хабарлар тарқатмоқдалар. Олий Мажлис Сенатининг аъзолари ўзлари ўқиган ёки ўзлари яшаётган ҳудуддаги мактабларга ташриф буюриб, мактаб ўқувчиларига берилган биринчи дарс – “Мустақиллик дарси” да қатнашибдилар.

Масалан, ЎзАнинг хабарига қайсибир мактабга қандайдир Сенатор келгани айтилади, ҳатто буни кўрсатувчи расм ҳам қўйилган, аммо унинг исми айтилмайди. Биз ҳам ўша расмни ўз хабаримизга қўймоқдамиз. Расмдан кўраяпсизки, ўқувчилар исми айтилмаган кадда-Сенторга қараётганлари ҳам йўқ. Балки, у кадда-Сенатор ҳам эмас, маҳаллий ҳокимлардан биридир.

Хабарда охирги уч йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилгани, узоқ туманларга бориб ишлаётган педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича аниқ мезонлар белгилангани, уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар тўланаётгани урғуланади. Бироқ, шу ёлғон маълумотларга ишонадиган биронта одам топилмаса керак. Чунки, Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи ёмонлашаётган, шу сабабли меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистондан қочиш оқими кескин ортиб бораётганини ҳамма билади.

Айни замонда, хабаримизнинг сарлавҳасидаги “Нега Шавкат Мирзиё ҳеч қаерга бормади?” деган саволга жавоб йўқ. Қолаверса, у кечадан бери ҳеч қаерда кўринмаяпти.