01 July 2019
13:32 - Толибон пойтахт Қобул ва Қандаҳорда яна террористик ҳужумлар уюштирди, ҳалок бўлганлар сони кўпаймоқда, Шавкат Мирзиё қаерда?
Маҳаллий вақт билан бугун эрталаб соат 9 атрофида, Қобулнинг жанубида кўчалар одамлар билан тўла бўлган пайтда, Толибон терактлар уюштирди (расмда). Ҳалок бўлганлар сони ҳали номаълум, аммо ярадолар сони 60 дан ошган. Бу мамлакатнинг феълан Бош вазири Абдулло Абдуллоҳ бу терактлар АҚШ ва Толибон тинчлик музокаралари олиб бораётган пайтда бўлганини урғулаган.

ЎзА Афғонистонда инглиз тилида чиқадиган “Tolo News” газетасига асосланиб хабар қилишича Қандаҳорда ҳам терактлар бўлган, ҳалок бўлганлар сони 11 га чиққан, ярадорлар сони 30 га яқинлашибди.

Толибон тинч аҳолини ваҳшийларча ўлдириш билан шуғулланишни давом эттирар экан, савол туғилади – Толибон билан музокаралар орқали терактларни тўхтатиш мумкинлигини гапирган, Ўзбекистонда шу мавзуга боғишланган катта халқаро конференция ўтказган Президент Шавкат Мирзиё қаерда ва у ҳозир нима қилмоқда?

Маълумки, Шавкат Мирзиё деҳқонларни аччиқ гармдори экиш мажбур қилган, аммо етиштирилган маҳсулотни сотиш йўлга қўйлилмагани туфайли, маҳсулотнинг катта қисми нобуд бўлганди.

Кейин Шават Мирзиё ҳаммани чет элдан инвесторлар олиб келиш билан шуғулланишга мажбур қилабошлаганди. Чет элдаги элчиларимизни инвесторлар топишга мажбур қилгани ҳам ҳаммага маълум. Аммо, бу ишдан ҳам кўзга кўринадиган натижа чиққани йўқ.

Шундай экан, яна савол туғилади: Бундай президент билан Ўзбекистоннинг келажаги борми? Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистон давлати ва халқининг ҳақиқий муаммолари билан шуғулланишни талаб қиладиган вақт келмоқдами? Халқ қачон майдонларга чиқади?