01 July 2019
14:33 - Шавкат Мирзиёнинг қизи Саиданинг кашфиёти: Ёшлик ҳар бир инсон умрининг энг гўзал ва ёрқин даври эмиш

Шавкат Мирзиё халқни алдаш билан шуғулланиб келаётгани ва Ўзбекистонда аҳвол фақат ёмонлашиб бораётгант туфайли халқ майдонларга чиқадиган кун яқинлашиб келаётганини жуда кўп хабарларимизда урғулаб келмоқдамиз. Энди у сиёсий саҳнага мишиқи қизи Саидани олиб чиққани, Саида Мирзиё Президент маъмурияти қошидаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги раҳбарининг ўринбосари қилиб қўйилгани ҳам ҳаммага маълум. Бу хоним кеча ўзининг Фейсбукдаги саҳифаси орқали Ўзбекистон йигит-қизларини 30 июнь – Ёшлар куни байрами билан қутлабди.

У қутлаш билан чекланмаган, ёшлик ҳар бир инсон умрининг энг гўзал ва ёрқин даври эканлигини урғулаган. Нима, демак, ёшлик ўтгандаан кейин ҳаётнинг маъноси қолмайдими? Одамлар ўлимга тайёрланиш билан мағул бўладими? Бу Саида хонимнинг ақли шундан бошқа ҳеч нарсага етмайдими? Мақсади – отасининг аҳмоқона йўлидан бораверишми?

Ақли бор одам ўлаётган Ўзбекистонни ўлим йўлидан қутқариш устида ўйлаши керак. Акс ҳолда, халқ мадонларга чиқиб, Ўзбекистонда фундаментал ўзгаришларни талаб қилишга мажбур бўлади. Саида исмли эси пастга ҳаромий президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулноранинг тақдирини эслатиб туриш керакмасми?