11 February 2019
16:27 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 12 февралда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати бироз тушибди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 12 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8395,14 сўм (8401,53 сўм)

1 ЕВРО – 9510,03 (9623,11)

1 Россия рубли – 127,67 (128,35)

1 Жанубий Корея вони - ? (7,51)

1 Қувайт динори – ? (27758,05)

1 Хитой юани – 1245.09 (1246,04)

1 Туркия лираси - ? (1613,38)

1 Қозоқ тенгеси – 22,25 (21,94)

Кўриб турибмизки, долларнинг курси 6,39 сўмга тушган. Бошқа валюталарнинг курси ҳам тушган, фақат қозоқ тенгесининг курси бироз юксалган.

Нима бўлганда ҳам, биз учун муҳим бўлгани, дунёни бошқараётган долларнинг курси бироз тушгани, сўмнинг қиймати бироз юксалгани. Ўтган йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар сарфлаб сўмнинг курсини орттириб борган, аммо йилнинг 2-чи ярмида сўмнинг қиймати кескин тушиб кетган эди.

Бу ҳафтада сўмнинг курси ҳамма муҳим валюталарга нисбатан бироз юксалгани тасодифан бўлса керак. Чунки, сўнги ойларда сўм фақат қадрсизланиб бормоқда. Яъни ишлар чатоқ.

Келаётган 19 март куни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлаш учун Мустақиллик Майдонига чиқиш ва Шавкат Мирзиё ҳамда унинг тожиклар режимидан сўмнинг қийматини мустаҳкамлаш, бунинг учун Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.