11 February 2019
08:13 - Афғонистонда ҳам масхарабозлик: Президент Ашраф Ғани “Толибон”га мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрмиш
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон президенти Ашраф Ғани террористларнинг “Толибон” ташкилоти аъзоларига Кобул, Нангарҳор ёки Қандаҳорда офис очига рухсат беришга тайёрлигини билдиргани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Маълум бўлишича, “Толибон” вакили ўтган ҳафтада бир қатор талаблар орасида, расмий офиси бўлиши кераклигини ҳам муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Ҳаракатнинг расмий вакили Сухайл Шохиннинг таъкидлашича, бу террористик ташкилот ўзининг Қатардаги офиси халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши лозимлигини ҳам гапирмоқда эмиш.

Аввалари ҳам кўп марта айтганимидек, “Толибон”нинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришиш-ку. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият буларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни қандай қилиб сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин? Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.