10 February 2019
21:12 - Эски тос, эски ҳаммом: Қозоғистонда автобус бузилиши натижасида совуқда қолган 51 ўзбек қутқарилди
Шу йил 5 февралда Остона-Петропавловск автойўлининг 164-чи километрида Россияга кетаётган автобус бузилгани, унинг ичида совуқда қолган 43 нафар ўзбек қутқариш отряди ёрдамида энг яқиндаги мактаб биносига олиб келинганини 6 февралда хабар қилган эдик.

Kun.uz сайти хабар қилишича, бугун Қозоғистоннинг Ақтўбе вилотяти ҳудудида, “Самара-Чимкент” автойўлининг 668-километрида Setra русумли йўловчи автобус бузилиб қолган, Фавқулодда Ҳолатлар Департаментининг тезкор қутқарув отряди воқеа жойига етиб келиб, автобусдаги 52 нафар кишини эвакуация қилиб, уларни Саритўқай посёлкасидаги “Жолсерик” лагерига жойлаштирган. Қутқарилганларнинг 51 нафари Ўзбекистон фуқаролари экан.

Хуллас, аҳвол шунқа. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва ақтисодий ислоҳотлар ўтказиб, мамлакатимизни ҳозирги ғариб аҳволдан чиқармаса, сони миллион атрофида бўлган ватандошларимиз Россияда қуллардек ишлашни давом эттираверишга мажбур бўладилар. Демак, автобус ва бошқа танспорт воситалари билан боғлиқ муаммолар гирдобидан чиқолмаймиз.

Ўзбеклар кўзингизни очинг, шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида ўзбекларнинг тарихда биринчи марта митингга чиққан кунларининг 30 йилиги - Миллий Уйғониш Куни сифатида байрам қилинади. Келинг ўша ерга, Шавкат Мирзиёдан фундаментал ислоҳотлар ўтказишни биргалашиб талаб қиламиз.