10 February 2019
19:50 - Жўрабек Жаҳон исмли мишиқи “Бахтимиз шу - ўзбек бўлиб туғилганмиз” деб шеър ёзибди, аммо қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз қандайдир мишиқи шоир Жўрабек Жаҳоннинг улуғ бобокалонимиз Алишер Навоийга бағишланган ва “Бахтимиз шу - ўзбек бўлиб туғилганмиз” сатрлари ҳам бор шеърини эълон қилди. Ёлғондакам бландпарвоз сатрлардан иборат бу шеър бизни қизиқтирмайди. Аммо, ЎзА бермаган таҳлилни биз берамиз.

Бу шеърда “Ҳазрат сабаб шу тупроққа меҳрим ортиб, Бахтиёрман пойларини кўзга суртиб” сатрлари ҳам бор. Қаранг, Алишер Навоий туфайли бу мишиқининг тупроғимизга меҳри ортганмиш, ўзбек бўлиб туғилгани бахтмиш”.

Бу мишиқининг шу сатрларига ишонасизми? Шу мишиқининг тупроқларимизга меҳри бормишми, ўзбек бўлиб туғилгани бахтмишми? “Шу тупроқ” деганда, “бахт” деганда у нимани тушунади?

Бизнинг тарихий тупроқларимизда 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида қаерда эди бу мишиқи шоир?

Бу мишиқи шоир Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда мустақилликка эришганимиздан кейин кўплаб ўзбек мактаблaри бекитиб ташланганини биладими? Алишер Навоий туғилиб, кейин тупроққа берилган ҳозирги Афғонистода 5-7 миллион ўзбек яшашини, аммо Афғонистонда, хусусан, Алишер Навоий туғилган ва тупроққа берилган Ҳиротда биронта ҳам ўзбек мактаби йўқлигини биладими, бу мишиқи? Имомали Раҳмон Тожикистондан ўзбекларни сиқиб чиқариш сиёсати олиб бораётганиничи?

Шоирсифат биттаси бўлган Жўрабек Жаҳон - Алишер Навоий исмли шоиримиз бўлганини билар экан, унинг қуйидаги сатрларини биладими:

Одам эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидан ғами.

Эй, Жўрабек Жаҳон исмли гўёки ўзбек шоири, яхшилаб эшитиб ол, Алишер Навоийга кўра, сен одам ҳам эмассан. Ўзингнги қайта тарбияла, одам бўлишга, ўзбек бўлишга ҳаракат қил. Ҳаракат қилинса, баракат бўлади.