10 February 2019
16:37 - Ҳайвонсифат Ғайрат Йўлдош Хabar.uz сайтида АҚШнинг президентлари ота-бола Бушларни “уруш оловини ёқувчи президентлар” дебди
2018 йил 1 декабрда Ғайрат Йўлдош исмли биттаси Хabar.uz сайтида “«Уруш оловини ёқувчи президентлар». Ота-бола Бушларни нима бирлаштиради?” сарлавҳали мақола эълон қилганини бугун бир ўқувчимиз бизга билдирди. У мақолани ўқиб ҳайрон қолдик. Бундай мақолани фақат ва фақат Ўзбекистон КГБсининг итлари ёзиши мумкин.

Ғайрат Йўлдош 1990 йилда Ироқ ўз қўшниси Қувайтни босиб олганини эслайди, аммо буни қилган Саддам Ҳусайинни эмас, Ироқни озод қилдирган АҚШ Президенти Жорж Бушни қоралайди. Бундай фикрни фақат ва фақат аҳмоқларнинг аҳмоғи айтиши мумкин. Ғайрат Йўлдош шундай аҳмоқларнинг аҳмоқларидан биттаси эканлиги шубҳасиз.

Шундай кейин бу аҳмоқларнинг ақмоқларидан биттаси бўлган Ғайрат Йўлдош “Жорж Бушнинг ўғли Кичик Буш ҳам орадан 14 йил ўтиб яна Ироққа қарши уруш очди” деб ёзибди. Тўғри, Кичик Буш АҚШ армиясини 2003 йил март ойида Ироққа олиб кирди ва тахминан 1 ой ичида Саддам Ҳусайн режими йиқитилди. Кейинчалик Саддам Ҳусайн Ироқ судининг ҳукми билан осиб ўлдирилган.

Аҳмоқларнинг аҳмоғи Ғайрат Йўлдош эса, ўзининг аҳмоқона фикрини қуйидаги сатрларда мужассамлантирибди: “Очиғи, шахсан менда Катта Буш унча яхши таассурот қолдирмаган. У ва унинг ўғли Кичик Буш дунёда кўплаб уруш ўчоқларини ёқишган. Миллионлаб одамларнинг ҳалок бўлишига, мамлакатларнинг, шаҳарларнинг вайрон бўлишига сабабчи бўлишган. Шундай экан тарих бу иккаласини ҳеч қачон яхши гап билан эсламайди ва доим уларнинг номларини худди мендай «уруш» сўзининг ёнига қўйиб эслашади, деб ўйлайман.”

Қаранг, бу аҳмоқларнинг аҳмоғи Ғайрат Йўлдош 1998 йилда АҚШ Президенти Билл Клинтон “Ироқни Озод Қилиш Акти” имзолаганини, Саддам Ҳусайн 2002 йил 15 октябрда референдум ўтказиб, сайлов ёшидаги аҳолининг тўппа-тўғри 100 фоиз овози (!!!!!!!!!!) билан яна 7 йилга президент бўлиб қолганини, биронта сайлов ёки референдумда 100 фоиз овоз олиш тарихда бўлмаганини эсламайди. Аммо, ота-бола Бушлар “Миллионлаб одамларнинг ҳалок бўлишига, мамлакатларнинг, шаҳарларнинг вайрон бўлишига сабабчи бўлишган” деб иддао қилишдан тортинмайди, бунинг сабабчиси ота-бола Бушлар эмас, қонхўр Саддам Ҳусайн эканлигини тилга ҳам олмайди.

Қолаверса, миллионлаб одамларнинг ҳалок бўлганини гапириш - Ғайрат Йўлдош нафақат КГБнинг ити, айни замонда, ИШИД, Толибон, Ал-Қоида каби террористик гуруҳларнинг малайи эканлигининг тўла исботидир.

Ўзбекистондек давлатда, 21 асрда, очиқча антиамриконча пропаганда олиб бориш эса, Шавкат Мирзиёнинг режими ўлим йўлида эканлигининг яна бир кўрсатгичидир.

Ғайрат Йўлдошнинг биз ҳам ишлатаётган расми унинг Хabar.uz сайтидаги мақоласи бошига қўйилган экан.