07 February 2019
16:22 - Ўзбекистонда қўғирчоқ/масхарабоз ташкилотлар сафига яна биттаси қўшилди – “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати

Ҳа, мамлакатимизда қўғирчоқ/масхарабоз муассаса ва ташкилотлар кўп, масалан, Олий Мажлис ва унинг қуйи ва юқори палаталари, 5 та рўйхатдан ўтказилган сиёсий партия, СССРдаги комсомолга ўхшаган “Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати, инсон ҳуқуқи тушунчасининг душмани бўлган сохта “Инсон Ҳуқуқлари Миллий Маркази”, яқиндагина қайтадан Президент Администрацияси қошида тузилган Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги, Ўзбекистондаги расман рўйхатдан ўтган ҳамма оммавий ахборот воситалари ва бошқалар.

Бундай қўғирчоқ/масхарабоз ташкилотлар қаторига яна биттаси қўшилиди – бугун расмий тақдимоти ўтказилган “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари бир овоздан сайрашича, “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланармиш:

- Халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;

- Бизнес ва академик доира, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан тадқиқотлар ўтказиш;

- Режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширишга кўмаклашиш;

- Жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;

- Фуқаролар ва Нодавлат Ножироат Ташкилотларнинг ташаббусларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш.

Бу қўғирчоқ/масхарабозлик ташкилотининг қўғирчоқ/масхарабоз раиси Акмал Бурхонов (расмда) шундай дебди: “Юксалиш” халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришган. Масалан, қуйидагилар келишиб олинди:

- Қозоғистоннинг Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш Ассоциацияси билан “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда давлат ва жамият бошқарувида фуқароларни жалб этиш” лойиҳасини ишга тушириш.

- UNICEF ташкилоти билан бирга Ўзбекистонда ёшларнинг ислоҳотлар бўйича хабардорлик даражасини оширишга қартилган тадқиқотлар ўтказиш.

- Конрад Аденауэр Жамғармаси билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда ислоҳотларнинг жойларда амалга оширилиши бўйича жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказиш.

Шу ерда алоҳида таъкидлаш керакки, дейди мухбиримиз, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой фундаментал иқтисодий ислоҳотлар ўтказиб, ўз мамлакатини минтақадаги энг кучли давлатга айлантириб олган бўлса ҳам, у ерда демократиянинг уруғи ҳам йўқ. БМТнинг UNICEF ташкилоти ва Германиядаги Конрад Аденауэр Жамғармаси эса, демократиядан узоқ ташкилотлар. Булар билан ҳамкорлик қилишнинг ўзи масхарабозликнинг тўла исботидир.