07 February 2019
08:20 - Истанбулда 7 қаватли уйнинг чўкиши натижасида 3 киши ҳалок бўлгани, 1 киши оғир, 3 киши енгил жароҳатлангани маълум бўлди

Кеча маҳаллий вақт билан ярим кечасигача Истанбулнинг Қартал номли қисмида 7 қаватли уйнинг чўкиши натижасида 3 киши ҳалок бўлгани, 1 киши оғир, 3 киши енгил жароҳатлангани маълум бўлди. Бу ҳақдаги хабарлар Истанбул губернатори Али Ерлиқояга асосланиб тарқатилмоқда.

Бино бутунлай бузилиб тушганини инобатга олсак, унинг қолдиқлари ичидан 4 киши тирик чиқишининг ўзи мўъжиза каби кўринмоқда.

Чўккан бинонинг атрофидаги бинолар ҳам кўздан кечирилибди, уларда ҳеч қандай муаммо йўқлиги аниқланибди.