07 February 2019
21:08 - Бечора Ўзбекистонимиз: Иқтисодий эркинликлар бўйича ҳам аҳволимиз дабдала

Бир неча кун аввал бош қароргоҳи АҚШда бўлган, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ва дунё тарафидан тан олинган Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Freedom in the world 2019” (Дунёда эркинлик - 2019») номли ҳисоботини эълон қилганини, бечора Ўзбекистонимиз қўшни Тожикистон ва Туркманистон билан биргаликда рўйхатнинг “Ёмонларнинг ёмонлари” деб номланган қисмида турганини, яъни дунё давлатлари рўйхатида охиридан 8-чи ўринда қолганини билдирган эдик.

Мана энди яна ўша АҚШда ишлайдиган Heritage Foundation ташкилоти “Иқтисодий Эркинликлар Рейтинги – 2019” номли рўйхатни эълон қилди. Дунёнинг 180 давлатини ўз ичига олган рўйхатнинг бошида Гонконг, Сингапур, Янги Зеландия, Швейцария, Австралия, охирида Конго, Эритрея, Куба, Венесуэла, Шимолий Корея давлатлари турибди.

Бечора Ўзбекистонимиз бу рўйхатда 140-чи ўринда. Украина (147-чи ўрин), Афғонистон (152-чи ўрин), Туркманистон (164-чи ўрин) каби давлатлардан олдиндамиз холос. Украина ва Афғонистон уруш ичида, Туркманистон ҳали ҳам тўла социалистик иқтисодиёт ичида эканлигини ҳисобга олсак, улардан олдинда эканлигимиз билан мақтаниб ҳам бўлмайди.

Аммо, ўзимизни қуйидаги давлатлар билан солиштиришимиз керак:

Тожикистон – 122-чи ўрин
Россия - 98
Қирғизистон – 79
Туркия – 68
Озорбайжон – 60
Қозоғистон – 59
Арманистон – 47
Латвия – 35
Литва – 21
Грузия – 16
Эстония - 15

Ана энди шармандалик аҳволимизни кўраётгандирсиз. Шавкат Мирзиё ўзича бир нарслар қилмоқда. Аммо, улар бир тийинга қиммат нарсалар бўлгани сабабли, дунё унга тупирмоқда. Шундай экан, авваллари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз.

Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўямиз, тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қиламиз.