25 January 2019
02:34 - Имомали Раҳмон ўзбек мактабларини бекитиш билан чекланмаяпти, ўзбекларни Тожикистондан сиқиб чиқармоқда

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ўз мамлакатидаги ўзбек мактабларини бекитиб ташлаётгани ҳақида кўп марталаб аниқ маълумотларга асосланиб хабарлар тарқатгандик. Энди маълум бўлишича, Тожикистондан ўзбекларни сиқиб чиқвариш ҳам давлат сиёсатига айланган экан.

Тожикларнинг Asia-Plus Агентлигининг сайтида кеча хабар қилинишича, Тожикистонда тожикларнинг сони 1989 йили 3 миллион 172 минг бўлган экан, 2010 йилда 6 миллион 374 мингга чиқибди. Яъни, тожикларнинг сони сал кам 2 бараварга ортган.

Ўзбекларнинг аҳволи хароб. 1989 йилда ўзбекларнинг сони 1 миллион 198 минг бўлган экан, 2010 йилда 926 мингга тушибди. Демак, ўзбеклар Тожикистондан қочмоқдалар. Ўзбекистонда ҳам тожиклар режими ҳукмрон бўлгани сабабли, бошқа республикаларга қочмоқдалар.

Яқинда Шавкат Мирзиё Душанбега борганда тожиклар буни миллий байрам сифатида нишонлаган эдилар. Чунки, тожик аслли Ўзбекистон президентини у ерда ўзбеклардан ҳам кўпроқ яхши кўрадилар.