25 January 2019
22:17 - Танишинг, яна бир кадда-Сенатор сайланди: Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов

Бугун Самарқанд шаҳрида Халқ депутатлари Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди, дейилади қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарларда. Қўшма мажлисда Самарқанд вилоятининг ҳокими Эркинжон Турдимов Олий Мажлис Сенатидаги бўш ўринга Сенатор этиб сайланибди.

 Эркинжон Турдимов - 1969 йил 10 июлда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган (Миллати айтилмаган, аммо тожик бўлса керак - "Ҳаракат"). 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1991-1995 йилларда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Сирдарё филиалида бўлим мутахассиси, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Зарафшон бўлими пул муомаласи бўлимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Зарафшон бўлими бошқарувчиси бўлиб ишлаган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган. 1996 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Миллий банки Навоий бўлими бошқарувчиси, 2000-2008 йилларда Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими сифатида фаолият юритган. 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

У 2008-2016 йилларда Навоий вилояти ҳокими, 2016 йил декабридан 2018 йилнинг ёзига қадар Сурхондарё вилояти ҳокими, 2018 йилнинг ёзидан бери Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган, шу йил январда тўлиқ ҳоким этиб тасдиқланган.

Шуни алоҳида урғулаш керакки, демократик дунёда сенаторлар тўғридан тўғри халқ тарафидан сайланади. Нимага бизда бошқача сайланади? Бу хусусда аввал айтган гапларимизни қайтарамиз.

Маълумки, Ўзбекистонда 100 кишилик Сенатнинг 16 Сенатори Президент тарафидан тайинланади, қолган 86 нафари эса, одамзод тарихининг энг қонли диктаторларидан бири, Ливиянинг собиқ хўжайини Муаммар Каддафий таклиф қилган усул билан танланади.

Муаммар Каддафий 1969 йилда Ливиядаги подшоҳликни йиқитиб, ҳокимиятни тўла қўлига олган ва 2011 йили Араб баҳори воқеалари пайтида қўзғолончилар тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган. У ҳокимиятда бўлган йиллари СССРнинг энг яқин дўсти бўлган ва СССРда рус тилида ҳам чоп этилган “Яшил Китоб” номли асарида “Учинчи Жаҳон Назариясини” одамзодга таклиф қилган. Бу назария доирасида, Муаммар Каддафий сайловлар ўтказишнинг ҳам янгича усулини таклиф қилганди.

Унга кўра, энг паст даражадаги турли кенгашлар тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланади. Аммо, иккинчи даражали кенгашлар биринчи даражадаги кенгашлар аъзоларининг қўшма йиғилишида сайланади ва ҳоказолар. Ўзбеклар тушунадиган тилда айтсак, Каддафийнинг усули бўйича туманлардаги Халқ Депутатлари Кенгашлари тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланиши, шаҳар ва вилоят кенгашлари шу шаҳар ва вилоят ичидаги туманлар Халқ Депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлисида сайланиши керак. Олий Мажлис депутаталари ва сенаторлар эса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар Халқ Депутатлари Кенгашларининг қўшма мажлисида сайланаиши керак. Яъни, юқори даражали кенгашлар ва Олий Мажлисни сайлашда халқ тўғридан-тўғри иштирок этолмайди.

Бутун СССРдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати каби ташкилотларнинг кураши натижасида СССР 1991 йил 8 декабрда парчалангач, Ўзбекистон тўла мустақил бўлиб қолди ва Ўзбекистоннинг диктатори, тожик аслли Ислом Карим Сенат аъзоларини сайлаш усулини Муаммар Каддафийнинг назариясидан олиб, мамлакатимиз Конституциясига киритди, Сенатни шакллантиришдан халқни узоқлаштирди.

Мана, кўриб турибмизки, бугун Эркинжон Турдимов Муаммар Каддафийнинг усули билан Сенатор этиб сайланди. Уни ва бошқа 85 Сенаторни “кадда-сенаторлар” деб атасак, мантиқан жуда тўғри бўлади. Қаранг, “кадда-Сенатор Эркинжон Турдимов” десак, қандай чиройли чиқади.

Хуллас, Ўзбекистонимиз шунақа масхарабозликлар ичида ўлмоқда. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бунақа режим билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан мамлакатимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш вақти келмоқда.