24 January 2019
18:34 - Мамлакатимизда 5-чи қўғирчоқ партия рўйхатдан ўтказилди – Ўзбекистон Экологик Партияси

Адлия Вазирлиги Телеграм каналида тарқатган хабарида айтилишича, вазирликда Ўзбекистон Экологик Партияси фаоллари билан учрашу ўтказилибди ва ўша ерда бу партия рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги ҳужжат партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раисига топширилибди.

Яқиндагина шундай партия тузилгани ҳақидаги хабарларда унинг раиси ким эканлиги ҳам айтилмаган эди. Мана бугунги хабарда ҳам ҳеч қандай исм йўқ.

Расмда исми айтилмаган вазирлик вакили партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раисига (исми айтилмаган раисига) бу партия вазирликда рўйхатдан ўтказилгани ҳақида ҳужжат топширмоқда.

Кўриниб турибдики, шу кунгача мавжуд бўлган 4 та қўғироқ сиёсий партиянинг қаторига яна биттаси қўшилди.