06 January 2019
07:29 - Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз киришлари мумкин бўлибди. Хўш, бизда “чиқиш визаси” қачон бекор қилинади?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Шавкат Мирзиё яна 45 давлат фуқароларига Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириш ҳуқуқи берувчи қарор имзолабди. Қарор шу йил 1 февралдан кучга киради. Шундай қилиб, энди ҳаммаси бўлиб 63 мамлакатнингг фуқаролари 30 кунга визасиз Ўзбекистонга киришга ҳақлари бўлади.

Бу хабарга бошқалар бермаган таҳлилни биз берамиз. Маълумки, жаҳонга энг мудҳиш диктаторликлардан бири сифатида танилган Ўзбекистонда ҳали ҳам “чиқиш визаси” деган нарса мавжуд. Авваллари “чиқиш визаси” 2 йилга бериларди.

Аммо, ҳозир Шавкат Мирзиё сиёсий ўйин қилиб, 10 йиллик кучга эга бўлган биометрик чет эл паспорти (қизил паспорт) киритди. Айнан шундай паспортгина фуқароларимизга 10 йил давомида чет элга чиқиш ҳуқуқи беради, яъни, шу қизил паспорт “чиқиш визаси”дир. Бундай паспорт олган одам 10 йилдан кейин паспортини янгилаши шарт.

Аввал “чиқиш визаси” 2 йилга бериларди, энди 10 йилга бериладиган бўлибди, бу яхши нарса, аммо “чиқиш визаси”нинг бекор қилиниши эмас. Мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари “чиқиш визасини” бутунлай йўқ қилииш ҳақидаги талабларини Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими олдига қўяверишлари керак, бундай “чиқиш визаси” бекор қилиниши шарт.