06 January 2019
01:08 - АҚШ ва террористик “Толибон” вакиллари яна учрашувга тайёрланишаётган пайтда, “Толибон” тинч аҳолидан 2 кишини ўлдириб, 12 нафарини гаровга олибди. Шавкат Мирзиё қани?

Афғонистонда инглиз тилида эшиттиришлар олиб борадиган "Ariana News“ телеканалининг сайтидаги хабарларга кўра, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод “Толибон” вакиллари янги учрашувга тайёрланишаётганини айтибди. Бундай учрашувларнинг охиргиси 2018 йил 20 декабрда Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Дабида ҳеч бир натитжасиз битган эди. "Ariana News“ телеканалида қандайдир эксперларга асосланиб, янги учрашув ижобий натижаларга олиб бориши мумкинлиги айтилган.

”Ҳаракат” кўп марта такрорлаганидек, “Толибон” каби террористик ташкилотларнинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришишдир. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар кўп хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният Ислом динига ўтиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият буларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни сиёсий йўллар билан тўхтатиб бўлмайди. Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Табиий, ҳозирги “Толибон” дунёвийлик/секуляризм принципини ҳеч қачон қабул қилмайди. Тўғри, вақти келиб Ислом дини шундай қилишга мажбур бўлади. Аммо, унгача ҳали кўп одам ислом терроризмининг қурбони бўлади. Ислом уламолари шу ҳақиқиқатни қанча тез тушунсалар, шунча яхши бўлади.

“Бирлик” ва “Ҳаракат” ҳақлигини "Ariana News“ телеканалининг бошқа бир хабаридан тушуниш мумкин. Бу хабарда айтилишича, кеча “Толибон” жангарилари Афғонистоннинг ғарбидаги Фараҳ вилоятида вилоят марказига кетаётган 14 кишига ҳужум қилиб, уларнинг 2 нафарини ўлдиришибди, 12 нафарини ўғирлаб кетишибди. Тахмин қилиш мумкинки, уларни қандайдир мақсад йўлида гаровга олишган.

Шундай “Толибон” билан музокаралар олиб бориш ҳақида ўйлаётганлар устидан фақат кулиш мумкин. Авваламбор, террористлар билан музокаралар олиб бориш таклифини биринчи бўлиб ўртага отган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё устидан кулишимиз керак ва кулмоқдамиз.

Расм "Ariana News“ телеканалининг сайтидан олинди.