06 January 2019
17:46 - ЎзАнинг ўзбекча масхарабозлиги: Учқудуқда 35 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ҳилпирамоқа. “Ҳаракат”: Олтинларимиз ташиб кетилаётган Учқудуқ аэропортида нималар бўлмоқда?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА беш қаторлик хабар тарқатиб, Учқудуқ туманига кираверишда 35 метр баландликда Ўзбекистон байроғи ҳипирай бошлаганини билдирибди.

ЎзАнинг аҳмоқ журналистлари ҳам билмайдиган ҳақиқат шундан иборатки, аҳолиси 1 миллион ҳам бўлмаган Навоий вилоятидаги Учқудуқ туманида бор-йўғи 28 минг одам яшайди. Демак, машҳур ЯЛЛА ансамблининг “Учқудуқ” ашуласи орқалигина танилган Учқудуқ шаҳарчасида бир неча минг киши яшаса керак.

Мутлақо кўпчлик билмайдиган ҳақиқат шундан иборатки, бу шаҳарчада Навоий вилоятидаги 3 та аэропортда биттаси жойлашган ва бу аэропортлар СССР замонида бу вилоятдан қазиб олинадиган сал кам 100 тонна олтинни бу ердан тўппа-тўғри Россияга олиб кетиш учун қурилганди. Энг қизиғи, бу аэропортлар ҳозир ҳам шу иш билан шуғулланади. Эътибор беринг, аҳолиси 1 миллион ҳам бўлмаган Навоий вилоятида 3 та (!!!!) аэропорт бор.

Ҳалигача тамомийла Москвага бўйсунадиган ва Москвага олтинларимизни текинга жўнатиш билан шуғулланадиган Учқудуқ аэропортининг борлиги билан иши ҳам бўлмаган, расмда кўриниб тургандек, фақат туялар ва бир қаватли уйлар бор бўлган Учқудуқда бундай баландликда байроқ ҳилпираши масхарабозлик эканлигини ҳам тушунмайдиган ЎА мухбирларига қуйидагича таклифимиз бор.

2018 йил 24 ноябрдаги хабаримизда Шавкат Мирзиё Навоий кон-металлургия комбинатининг 60 йиллиги бўйича табрик эълон қилгани ва кўпчилик билмайдиган бу комбинатнинг раҳбари кадда-Сенатор Қувондиқ Санақулов ҳақида маълумотлар берган эдик. Хабаримиз “Ҳаракат” Агентлигининг Интернетдаги аососий сайтида (http://harakat.net/news/?id=22304) ва Фейсбукдаги саҳифасида (https://www.facebook.com/harakat.net/posts/2262103524067561?__tn__=K-R) эълон қилинган. Ҳаммани шу хабар билан яқиндан танишишга ва олтинларимиз ҳалигача текинга Москвага текинга ташиб кетилаётганини ўрганишга чақирамиз.

Хўш, қисиб ўтираверамизми, ёки Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ўз олтинимиз масаласида тушунтириш талаб қиламизми? Шу йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида нишонланадиган МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллиги байрамида ҳам айнан шу масалани кўтаришимиз керакмасми?