11 December 2018
07:24 - Францияда “сариқ нимчали” намойишчилар Франция президентини энu кам иш ҳаққини 100 еврога орттиришга мажбурладилар, ўзбеклар қачон шундай қилади?

Маълумки, Францияда 2 ойчадан бери “сариқ нимчали”ларнинг норозилик намойишлари бўлмоқда. Намойишчилар транспорт воситалари юрадиган жойларда ишлайдиганларга тақлид қилиб, сариқ нимчалларда майдонларга чиқмоқдалар. Уларнинг биринчи талаби автомобиллар учун ёқилғи нархини орттирмаслик эди. Франция бўйича майдонларга чиққан ўн минглаб одамлар полиция билан тўқнашувларга кирдилар, автомобилларни ёқиб ташладилар. Уларга қарши кўз ёшартирувчи газлар ишлатилди, юзлаб-минглаб одамлар полиция тарафидан ушлаб кетилди. Бир неча кун аввал улар ғолиб чиқдилар, ёқилғи нархи яқин орада кўтарилмайдиган бўлди.

Аммо, сариқ нимчалилар намойишларни давом эттирддилар. Эндиги асосий талаб – оддий фуқароларнинг маошини ишириш бўлди. Бу босқичда ҳам намойишчилар билан ҳуқуқ-тартиборт органларининг ходимлар ўртасида тўқнашувлар давом этаверди. Ниҳоят, бу босқичда ҳам ҳокимият чекинди.

Кеча Франция Президенти Эммануэл Макрон телевидение орқали энг кам маошни кейинги ойдан 100 еврога оширишга, бошқа ишчиларга ҳам турли ёрдамлар беришга ваъда берди, катта бойларга солиқ орттирмаслигини ҳам билдирди. Энг муҳими, Франция чуқур ислоҳотларга муҳтож эканлигини тан олди. Эслатиш керакки, бу мамлакатда энг кам маош 1500 евро атрофида эди. Бундай ўсиш ёмон эмас. Аммо, воқеалар қандай давом этишини энди кўрамиз.

Хўш, ўзбеклар нима қилади? Ўзбекистон ва халқининг аҳволи французларникидан 30-40 баравар ёмон. Митингга чиқсак, Шавкат Мирзиё энг кам маошни шунчалик кўпайтироладими, бошқаларга ҳам ёрам бероладими? Йўқ, чунки, Ўзбекистоннинг давлат сифатидаги иқтисодий аҳволи ҳам дабдала.

Шундай экан, аввалари ҳам айтганларимизни қайтарамиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.