11 December 2018
02:13 - Шавкат Мирзиё АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан нималарни гаплашди?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, кеча 10 декабрда Шавкат Мирзиё АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кёртисни қабул қилибди.

Хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган ЎзА мухбирлари ўз хабарларнинг асосий қисмини Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда бераётган ёрдами билан мақтангани, АҚШлик меҳмонлар эса, бу учрашув учун Шавкат Мирзиёга миннатдорчилик билдирганлари, Ўзбекистондаги ислоҳотларни ва Афғонистон муаммоларига бағишланпиб Тошкентда ўтказилган конференцияни олқишлаганларини билдирганлар. Хабарнинг охирида биттагина жумла билан “Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этганлари” айтилади.

Хуллас, ЎзА хабар эмас, одатдаги масхарабозлик лавҳасини эълон қилган. Ҳаромий Ислом Карим яратган анъана давом эттирилган ва хабарга Шавкат Мирзиёнинг ва АҚШлик меҳмонларнинг расмлари алоҳида қўйилган. Биз ҳам бу хабарга илова қилаётган расмда 3 киши бор, уларнинг иккитаси Залмай Халилзод ва Лиза Кёртис эканлигини тахмин қилиш мумкин. Аммо, учинчи киши кимлиги айтилмайди.

Ҳа, айтгандай, ЎзАнинг хабарида тилга олинган икки АҚШлик меҳмонни Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов ҳам қабул қилибди. Бу учрашув ҳақидаги хабарлар ҳам умумий гаплардан иборат.

АҚШлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга келгани ҳақидаги хабарларнинг биронтасида Афғонистонда ва бошқа мамлакатлардаги исломий террористлар билан урушни тўхтатишнинг ЯГОНА ЙЎЛИ, “Бирлик” Партиси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш эканлиги тилга олинмган. Хабарчиликни ҳам масхарабозликка айлантириб бўлган ўзбек мухбирларидан бошқа нарсани кутиш ҳам мумкин эмас.