10 December 2018
19:29 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 11 декабрда кучга кирадиган курсларини эълон қилди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 11 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8312,64 (8314,90 сўм)

1 ЕВРО - 9456.46 (9408,25)

1 Россия рубли - 125,39 (124,02)

1 Жанубий Корея вони - 7,40

1 Қувайт динори – 27376,63

1 Хитой юани - 1209,41

1 Туркия лираси - 1567,86

Кўриб турибмизки, АҚШ долларининг курси бироз тушган, яъни бечора сўмимизнинг курси зиғирдай юксалган. Бошқа валюталарнинг курси сўмга нисбатан ортган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланади.