10 December 2018
07:39 - Bloomberg: Дунёнинг энг ривожланаётган давлатлари рўйхатида Ўзбекистон йўқ. “Ҳаракат”: Вой-дод, Шавкат Мирзиё нима қиляпти ўзи, нега Ўзбекистон йўқ?

АҚШдаги машҳур Bloomberg ташкилоти бозори энг тез ривожланаётгапн 20 давлатнинг рўйхатини эълон қилди. Уларнинг рейтинглари Ялпи Ички Маҳсулотнинг ўсиши, суверен кредит джаражаси, акциялар ва облигациялар бозорининг аҳволи билан ўлчанар экан. Бу рўйхатда биринчи ўрин рейтинги 2,55 бўлган Малайзияга берилибди. Бу давлатларнинг ҳаммаси қуйидагилар:

1. Малайзия
2. Россия
3. Хитой
4. Филиппинлар
5. Колумбия
6. Таиланд
7. Польша
8. Мексика
9. Чили
10. Жанубий Корея
11. Индонезия
12. Ҳиндистон
13. Перу
14. Венгрия
15. Бразилия
16. Руминия
17. Миср
18. Хроватия
19. Жанубия Африка Республикаси
20. Туркия.

2016 йили Туркия 21 давлатнинг рўйхатида 5-чи экан, мана энди 20-чига тушибди. Бу рўйхатда Россия, Колумбия, Перу ва Чилининг борлиги, унинг объективлиги хусусида шубҳалар уйғотади. Аммо, бундан ҳам баттари – бу рўйхатда Ўзбекистоннинг йўқлиги.

Ҳаромий Ислом Карим биз йиллик ЯИМнинг ортиши бўйича дунёда энг олдиндаги давлатлардан бири эканлигимизни итдай ўлган кунигача айтиб мақтанарди. У мақтанган йиллари Шавкат Мирзиё Бош вазир эди. Мана энди у президент ва мақтаниш бўйича маънавий отасидан қолишмаяптику. Аммо, нимага Bloomberg Ўзбекистонни бу рўйхатга киритмади. Уни тезда судга бериш керак.

Расмда - Bloomberg компаниясининг Лондондаги қароргоҳи.