06 December 2018
16:28 - Эронда ўлимчи-террорист полиция биноси олдида автомобилини портлатиб камида 3 полиция ходимини ўлдирди, ярадорлар 20 дан кўп

Reuters Агентлиги Эроннинг жанубий-шарқидаги Систон ва Белжустон номли вилоятнинг Шабаҳар шаҳри ҳокимига асосланиб хабар тарқатишича, бугун шаҳар полицияси қароргоҳи жойлашган бино олдида ўлимчи-террорист ўзини автомобилида портлатган. 3 полиция ходими ҳалок бўлгани ва 24 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.

Асосан шиалар яшайдиган Эроннинг бу вилоятида кўпроқ суннийлар яшар экан. Ўлимчи-террорист кимлиги, қайси ташкилот бу теракт учун маъсулиятли эканлиги ҳақида ҳали биронта маълумот йўқлиги ҳам тилга олинган.

Тахмин қилиш мумкинки, "Толибон" ёки Ислом Давлати каби террористик ташкилотлардан бири бу теракт учун маъсулиятни ўз бўйнига олади.