06 December 2018
19:11 - СИРДАРЁ ВИЛОЯТ «НОГИРОН БОЛАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ» УЮШМАСИНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ «НОГИРОН БОЛАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ» УЮШМАСИ
ҳ/р: 20212000904117880001, ТИФ «Миллий банк» Гулистон шаҳар МФО: 00363, ИНН: 203597982

(Манзил: Сирдарё вил., Гулистон шаҳар 3-мавзе, “Боғишамол” МФЙ, 7/З2. Тел: 94-583-54-54)


№ 01-01/13-сон
28.11.2018-йил

Фаолият олиб борувчи барча манзилларга: Жумладан корхона, ташкилот, муассаса ҳамда Давлат идоралари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари диққатига!


М У Р О Ж А А Т Н О М А


Муҳтарам корхона, ташкилот, муассаса ва Давлат идоралари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари!

Аввалом бор Сизни тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллик тантанаси, “Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси” қабул қилинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан чин кўнгилдан табриклайди!

Республикамизда ягона бўлган-“Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” Уюшмасининг асосий мақсад ва вазифалари ногиронлиги бўлган шахсларни ҳаёт кечиришларида уларнинг қонуний ҳуқуқ эркинликлари ва манфаатлари масалалари ечимида бошқа фуқаролар билан тенг имкониятлар яратилишида, ижтимоий маиший ҳаётда фаол қатнашишларида, уларни рационал меҳнатга жалб этилишида, улар учун ижтимоий инфратузилма яратиш ва шу каби бошқа масалаларни ҳал қилинишида кўмаклашишдан иборатдир.

Мазкур ижтимоий ахамиятга эга бўлган-Уюшма ва унинг туман, шаҳар бўлималари юқорида қайд этилган ташкилий-амалий ҳамда хайрия тадбирларини режа асосида шу кунга қадар гарчи молиявий ва бошқа қийинчиликларга қарамай, (17 йилдан буён хизмат хонасига, офес мебелларига, кампютер жамланмаси ва принтерга мухтож) имкон даражасида ўз Низомий фаолиятини 17 йилдан буён кўча-куйда овараю-сарсон бўлиб, амалга ошириб келмоқда.

Албатта, мазкур ташкилий-амалий ва хайрия тадбирларнинг туб заминида меҳр ҳамда эътиборга муҳтож ёш қалбларни хар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар мужассам.

Чиндан ҳам ўзгалар кўмагига, парваришига, меҳрига доимо муҳтож кўнгли ўксик, ижтимоий моддий ва маънавий эҳтиёжманд қатлами-ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш, меҳр-мурувватга ташна инсонлар ҳолидан хабар олиш миллатнинг гўзал сифатларидан бири саналади.

Муҳтарам корхона, ташкилот, муассаса ва Давлат идоралари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари!

Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби ушбу эзгу фазилатлар ҳалқимизнинг азалий қадриятлар сирасига киришини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 1-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5270-сон ва 2018-йил 4-май кунги “Мамалакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти (ННТ) институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармонлари ижроси ҳамда яқинлашиб келаётган 3-декабрь-“Халқаро-ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018-йил 28-ноябрь кунги “жорий йилнинг 30-ноябрдан 30-декабрига қадар меҳр-мурруват ойлигини ўтказиш” ҳақидаги №14-14/1-2193-сонли Баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ўзгалар кўмагига, меҳр-мурувватига ташна, кўнгли ўксик, моддий ва маънавий эҳтиёжманд имконияти чекланган ёш ўғил-қизларимиз билан бевосита фаолият олиб борувчи мазкур “Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари” Уюшмасининг банкдаги ҳисоб рақами: 20212000904117880001, ТИФ “Миллий банк” Сирдарё вилояти филиали МФО: 00363, ИНН: 203597982. га жажжи қалб сохибларини хар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда Уюшманинг моддий-техник базасини мустахкамлаш мақсадида имкониятингиздан келиб чиқиб, модиий ва маънавий қўллаб-қувватлашда ҳомийлик маблағлари ўтказиб беришларингизда ўз мурувватингизни дариғ тутмайсиз деган ишончдамиз.

Ушбу кўрсатадиган хайр-саховат ва савоб йўлидаги амалий ёрдамингиз учун олдиндан ўз самимий миннатдорчилигимизни билдириб, Сизга ва жамоангизга мустаҳкам соғлиқ, келгусидаги фаолиятларингизга қут-барака тилаб, Аллоҳдан мартабаларингизни зиёда қилишларини сўраб қоламиз деб,

Сизларга ҳурмат билан:

Уюшма раиси: Ҳ.Алибоев