05 December 2018
20:42 - Шоира Гулчеҳра Зиё Нур қизининг олийжаноблиги ва тожиклар режимининг қўғирчоғи ЎзАнинг масхарабозлиги

Шу йил 28 ноябрдаги хабаримизда “Бирлик” Халқ Ҳаракати оёққа туришида муҳим роль ўйнаган ёзувчи Гулчеҳра Нуриллага Ёзувчилар Уюшмаси аъзолиги гувоҳномаси қайтарилгани, ЎзА Гулчеҳра Нурилла билан суҳбат ўтказиш ниятида эканлигини билдириб, ҳеч шубҳасиз, бундай суҳбат Шавкат Мирзиёга миннатдорчилик билдириш шарти билан уюштирилишини башорат қилган эдик.

Бугун 5 сентябрда тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА «Гулчеҳра Нуруллаева: "Ижодкорнинг сўзи ва амали бир бўлиши керак"» сарлавҳа остида Гулчеҳра опа билан суҳбат матнини эълон қилди. Мана орадан бир кунча вақт ўтар-ўтмас, суҳбат матни бир неча марта бироз таҳрир қилинишидан ташқари, бу суҳбатнинг эълон қилиш вақти 6 декабрь соат 16:00 деб ўзгартириб қўйилди. Аммо, ЎзАнинг асосий масхарабозлиги – суҳбат матни асл суҳбат матнига киритилган жиддий ўзгаришлар билан эълон қилинишидир.

Гап шундаки, бир вақтлар “Ҳаракат” журналида Гулчеҳра Зиё Нур қизи номи остида шеърлари эълон қилинган Гулчеҳра опа миллат ва ватанга хизмат қилишни фақат шеър ёзиш деб тушунмаганлар, балки, амалда ижтимоий-сиёсий курашга қўшилиш кераклиги деб тушунганлар. Айнан шу сабабдан “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг тузилишида фаол иштирок этганлар, “Бирлик”нинг фаолияти учун Совет замонида жуда катта ҳисобланадиган ўлчовда молиявий ёрдам берганлар.

ЎзА ичидаги манбалардан олинган маълумотлардан тушундикки, Гулчеҳра опа ватаннинг мустақиллиги ва миллатнинг озодлиги учун “Бирлик” сафида курашганларини, бир гуруҳ ёзувчилар Ислом Каримга сотилиб, “Бирлик”ни парчалашганда, ўзлари ўша сотқинларга қўшилмасдан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан бирга бўлганларини тилга олиш билан бир қаторда, қуйидаги шеърларини ҳам тақдим қилганлар:

* * * * *

Абдураҳим Пўлатга

Улар Сизга тенглашoлмайди,
Фикри эмас ҳаттo ним чoрак.
Шуҳрат излаб, чoпмай oмади,
Аламлидир уларда юрак.

Биллур кўлга супинди сoчиб,
Лoйқалашдан кoшки тинсалар,
Kимликларин қўйдилар oчиб
Мен пoкиза билган кимсалар.

Беандиша, сурбет, жангари,
Oдамийлик уларга қаҳат.
Туҳмат, ғийбат - тoпинганлари,
Устингиздан тўкарлар аxлат.

Тутoқаман ҳақсизликлардан,
Инжа кўнглим ея берар ранж.
Сизнинг эса руҳингиз бардам,
Зувалангиз чинданми пўлат.

Kескинларга эмассиз кескин,
Енгилларга Сиз жуда oғир...
Мен ўртансам берарсиз таскин:
"Буни кураш дейдилар аxир".

Ҳар саркoтиб, ҳар нoзир oдам
Қалбингиздан oлсин андoза.
Ҳаттo сизнинг мағлубият ҳам
Тoза, тoза, қанчалар тoза.

1989 йил

* * * * *

Аммо, ЎзАнинг мухбирлари Гулчеҳра опанинг бу шеърини эътиборга олмасдан, шоирамизнинг жорийдаги президент Шавкат Мирзиёни мажбуран олқишовчи сўзларини ва ватан ҳақидаги қуйидаги шеърини сайтга қўйиш билан чекланганлар:

Талай юртлар, ўлкалар кездим,
Қуёшида қиздирдим елкам.
Лекин сира кетмадинг кўздан,
Эй, ўзимнинг қуёшли, ўлкам.

Талай юртлар, ўлкалар кездим,
Мевалар еб, кўрдим пахта ҳам.
Лекин сира кетмадинг кўздан,
Эй, ўзимнинг пахтакор, ўлкам.

Мен қуёшни кўрдиму, бироқ,
Туғилганим элни кўрмадим.
Менга ҳамдил элни кўрсамда,
Онам берган тилни кўрмадим.

Боғбон кўрдим, кўрмадим, лекин,
Бошда дўппи, белида қийиқ.
Мева тутди, демади, лекин,
Қутлуғ йўлдан ўтманг деб қуруқ.

Тўйлар кўрдим, кўрдим базмлар,
Эшитмадим ёр-ёрни бироқ.
Юрагимга кирди назмлар,
Кирдинг фақат, сен, она тупроқ.

Кезмай қай эл, қай бир ўлкани,
Мен ўзингга қайтаман юртим.
Яккаш сенга фарзанд эканим,
Сўзсизгина айтаман, юртим.

Бошим кўкда бу танти бахтдан,
Мен сен учун яшайман, Ватан.