13 November 2018
17:33 - Сенсацияларнинг сенсацияси: ЎзА “Гурунг” видеосуҳбатнинг 2-чисини “Бирлик” Халқ Ҳаракати раҳбарияти аъзоси, ёзувчи Шукрулло билан ўтказибди

Бугун эрталабги “сенсация” деб баҳолаган хабаримизда тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА “Гурунг” номли видеосуҳбатлар ўтказишни бошлагани, суҳбатнинг биринчиси “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг расман бўлмаса ҳам, феълан аъзоси бўлган ёзувчи Мамадали Маҳмудов (адабий таҳаллуси Эврил Турон) билан ўтказилгани, аммо бу видеосуҳбат ҳалигача ЎзАнинг сайтига қўйилмаганини билдирган эдик. Видеосуҳбат шу дақиқагача ҳам сайтга қўйилгани йўқ.

Аммо, ҳозиргина ЎзА “Гурунг” номли видеосуҳбатнинг иккинчиси “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг аъзоси эканлигини қўйиб туринг, “Бирлик”нинг қурултойида сайланган Маркази Кенгашнинг аъзоси ҳам бўлган машҳур ёзувчи Шукрулло (расмда) билан ўтказилганини, видеосуҳбат тезда ЎзАнинг сайтига қўйилишини эълон қилди.

Эслатиб ўтиш керакки, Шукрулло Сталиннинг ўлимидан аввал миллатчилик айби билан қамалган, аммо диктаторнинг 1953 йилдаги ўлимидан кейин озод қилинган, 1988 йилда мустақиллик учун курашиш мақсадида тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг аъзоси бўлган, унинг 1989, 1990, 1991 йиллардаги қурултойларида Марказий Кенгаш аъзоси этиб сайланган, аммо 1991 йил сентябрь ойида ўша пайтдаги тожик аслли ҳаромий президент Ислом Карим ўзига Маслаҳатчилар Кенгаши тузиб ва унга Шукрулло ҳамда бошқа “Бирлик” фаоли, Марказий Кенгаш аъзоси Темур Валиевни ҳам киритиб, уларга катта моддий ёрдамлар бергач, бу иккала “Бирлик” аъзоси, “Бирлик” аъзоси эмасликларини иддао қилишга бошлашган эди. Ваҳолангки, уларнинг "Бирлик" раҳбарияти аъзолари сифатидаги фаолиятларини кўрсатувчи видеолавҳалар бор.

Темир Валив аллақачон оламдан ўтиб кетган. Аммо, ҳозир ёши 100 га яқинлашган Шукрулло билан тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА видеосуҳбат ўтказгани ростдан ҳам “сенсацияларнинг сенсациясидир”. Шукрулло “Бирлик” ва унинг Маркзий Кенгаши аъзоси сифатида олиб борган фаолияти ҳақида “Ҳаракат” журналида жуда кўп маълумотлар бор. Ҳозир Шукрулло видеосуҳбатда нималар дегани ҳақида фол очиб ўтириш ниятимиз йўқ. Бу видеосуҳбат ЎзА тарафидан эълон қилинишини кутамиз холос.