15 November 2018
02:09 - Гуржистон/Грузияда президент сайловларининг 2-чи тури 28 ноябрь, чоршанба куни бўлади
Гуржистонда ҳозирги ҳокимиятга мухолифатчилиги билан танилган Грузия-Online Интернет нашри хабар қилишича, Марказий Сайлов Комиссияси президент сайловларнинг 2-чи турини 28 ноябрь, чторшанба кунига белгилабди. Маълумки, 25 номзод иштирокида 28 октябрда бўлган ва бюллетенлар узоқ вақт саналгандан кейин, ўзини мустақил номзод деб эълон қилган бўлса ҳам, ҳокимиятдаги “Гуржилар Орзуси Партияси” тарафидан қўллаб-қувватланган Саломе Зурабишвили 38,64%, аввалги президент Михаил Саакашвилининг “Умум Миллий Ҳаракат Партияси” асосида тузилган Бирлашган Мухолифат Коалициясининг номзоди Григол Вашадзе 37,74% овоз олиб, иккинчи турга чиққан эдилар.

Бир неча йил аввал “Умум Миллий Ҳаракат Партияси”дан айрилиб чиққан партиялар ҳам 2-чи турда Григол Вашадзени қўллаб-қууватлашга қарор қилдилар. Демак, айнан Григол Вашадзе 2-чи турда ғалаба қозонишининг эҳтимоллиги катта.

Расмда – президент сайловларининг 2-чи турида қатнашадиган Григол Вашадзе ва Саломе Зурабишвили.