13 November 2018
14:37 - 2018 йилнинг биринчи ярмида Россиядан Ўзбекистонга $1 млрд 803 млн пул ўтказилибди, Ўзбекистон чет элдан келаётган пул билан оёқда турибди

Россия Марказий Банкининг сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, жорийдаги 2018 йилнинг биринчи ярмида жисмоний шахслар Россиядан Ўзбекистонга $1,8 млрд пул ўтказибдилар. Бу пулни Россияда мардикорлик қилаётган ватандошларимиз юбормоқдалар. Аввалги йиллари 3-чи кварталда юборилган пул энг кўп бўлганини ҳисобга олсак, бу йил охиригача Россиядан Ўзбекистонга келадиган пул $4 млрд атрофида бўлишини кутиш керак.

Россиядан Ўзбекистонга сўнги йилларда юборилган пулнинг миқдори қуйидагича бўлган:

2014 йил - $5 млрд 828 млн
2015 йил - $3 млрд 062 млн
2016 йил - $2 млрд 462 млн
2017 йил - $3 млрд 374 млн

Ғарбнинг Қримни босиб олган Россияга қарши санкциялари 2014 йилнинг 2-чи ярмида киритилгани, нефть нархи ўшандан кейин тушиб кетишга бошлагани туфайли, ўша йили Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул миқдори нисбатан энг катта, 2016 йили энг кам бўлди. Сўнгра дунё бозорида нефтнинг нархи кўтарилишга, Россиядан келаётган пул миқдори ҳам шунга пропорционал равишда ортишга бошлади ва, кўринишидан, бу йил $4 млрд атрофида бўлади.

Ўзбекистонга Россиядан ташқари, Туркия, АҚШ ва жанубий Осиё мамлакатларидан ҳам пул келишини ҳисобга олсак, бу йил Ўзбекистонга келадиган пулнинг миқдори 5-6 млрд доллар атрофида бўлишини кутиш керак. Ўзбекистоннинг 2018 йил Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари $7,7 млрд атрофида эканлигини ҳам ҳисобга олсак кўрамизки, тожиклар режими остида қашшоқ ҳолга тушган Ўзбекистонимиз ташқаридан келаётган пул билан оёқда зўрға турибди.

Бу йилнинг 9 ойи натижаларига кўрсптмоқдаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бу йил 2017 йилга қарганда яна 20 фоизга тушади, яъни Шавкат Мирзиё ўтказаётган косметик ислоҳотлар сезиларли натижа бермаяпти ва қашшоқлик даражамиз тўхтовсиз ортиб бормоқда, ташқаридан келаётган пул бўлмаса, давлатимиз ўлган бўларди.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бундай президент ва ва унинг раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Ўзбекистон давлати ва халқига нисбатан душманлик руҳида бўлган ва атайлаб фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказмаётган тожиклар режимининг истеъфосини талаб қилиш вақти келди.