31 October 2018
22:15 - Жаҳон Банки дунё мамлакатларининг Doing Business (Бизнес қулайлиги) рейтингларини эълон қилди, МДҲ давлатлари ичида фақат Тожикистондан олдиндамиз
Маълумки, Жаҳон Банки 2001 йилдан бери дунё давлатларида тадбиркорлик фаолиятининг қулайлик даражасини индекслаш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар билан шуғулланарди. Кейин дунё давлатларининг Doing Business рейтинги бўйича рўхатини тузиш бошланди. Мана ҳозир “Doing Business-2019” рўйхати эълон қилинди.

190 давлатни ўз ичига олган рўйхатда Ўзбекситон 76-чи ўринди. МДҲ давлатлари ичида фақатгина 128-чи ўриндаги Тожикистондан олдиндамиз.

Бу рўйхатда биринчи ўринларда Янги Зелендия, Сингапур ва Дания бўлса, охирги ўринларда Сомалия, Эритрея ва Венесуэла турибди.

Қуйидаги давлатларнинг бу рўйхатдаги ўрни ҳам ўзбекларни қизиқтириш мумкин:

Жанубий Корея - 5-чи ўрин
Грузия - 6
АҚШ – 8
Германия – 24
Озорбайжон – 25
Қозоғистон – 28
Россия – 31
Туркия – 44
Хитой – 46
Қирғизистон – 70
Ўзбекистон -76
Тожикистон - 128

Бошқа ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан қанчалик қолоқлигимиз, у мамлакатда 6 нафар доллар миллардери бор экан, бизда биронта расмий миллионер ҳам йўқлиги ҳам бу рўхатда ўз аксини топганлиги кўриниб турибди.