31 October 2018
19:19 - Ўлаётган давлат: Шавкат Мирзиё Давлат Бюджетининг даромад ва ва ҳаражат қисмларини 62,229 трлн сўм ва 62,17 трлн сўм қилиб имзолган эди, амалда ҳамма нарса бошқача бўлиб чиқди

Авваламбор эслатиш керакки, Ўзбекистон Олий Мажлиси 2017 йилнинг охирги кунлари 2018 йилги Давлат Бюджетининг даромад қисмини 62,229 трлн сўм, харажатлар қисмини эса 62,17 трлн сўм қилиб тасдиқлаган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиё бундай Давлат Бюджети тайёрлаганларни “каламишлар” деб ҳақорат қилгани, аммо бир неча кундан кейин ҳеч қандай ўзгаришсиз “каламишлар” тайёрлаган Давлат Бюджетини тасдиқлаганини ҳам ўзбеклар унутмаган бўлса керак.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, кеча, 30 октябрда Шавкат Мирзиё жорий йилда Давлат Бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказибди.

Бу йиғилишда кимлар иштирок этгани, Бош вазир Абдулла Арип борлиги ёки йўқлиги хабарда тилга ҳам олинмаган. Бунинг кераги ҳам йўқ, чунки, ҳамма биладики, бундай йиғилашларда диктатор лекция ўқийди, қолган иштирокчилар, талабалардек бошларини ҳам кўтармасдан, бу лекцияни гўёки конспект қиладилар. Айнан шундай бўлаётгани расмдан ҳам кўриниб турибди.

Шавкат Мирзиё жорий йил якуни бўйича Давлат Бюджети даромадлари 74,5 триллион сўм, харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этиши кутилаётганини билдириб, бу йилги бюджет харажатлари 2017 йилга нисбатан 60 фоиз ёки 29 триллион сўмга ошиши билан мақтанибди ва йил охиригача барча резервларни ишга солиб, бюджетда юз бериши мумкин бўлган дефицитнинг олдини олиш зарурлигини урғулабди.

Қаранг, Давлат Бюджетида йил охиригача 5 фоиздан кўпроқ дефицит бўлиши кутилаётган экан, Шавкат Мирзиё буни кеча билиб қолибдими, у олдинроқ қаерда эди, нимага бунинг олдини олишни аввалроқ ўйламади? 5 фоизли дефицитни энди қоплашга вақт қолмаганини ҳам у тушунмайдими? Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлдими?

Бундан ҳам қизиғи, Шавкат Мирзиёнинг имзоси билан 2017 йилнинг охирида тасдиқланган 2018 йил Давлат Бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмлари 62,229 трлн сўм ва 62,17 трлн сўм эди. Кеча эса, Шавкат Мирзиё ҳеч нарса бўлмагандек, даромадлар 74,5 триллион сўм, харажатлар эса 78,5 триллион сўмни ташкил этганини гапирибди. Ахир ҳамма нарса Давлат Бюджети бўйича бўлади-ку, қандай қилиб бюджетнинг иккала қисми ҳам Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган бюджетдаги рақамлардан бироз эмас, катта фарқли бўлиб кетди? Шундай экан, Ўзбекистон давлат эмас, Совет замонидаги колхоздан фарқи йўқ нарсага айланиб қолганини таъкидлаш керак эмасми?

Худди шундай, Шавкат Мирзиё кеча ўтказган мажлис ва у ерда тилга олинган рақамлар кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлди. ЎзАнинг эси паст журналистлари шуларни кўрмаяптиларми?

Булардан ҳам қизиғи, кечаги йиғилишда 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳам муҳокама қилингани айтилса ҳам, ҳар қандай давлат макро-иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ва Киши бошига ЯИМ мутлақо тилга олинмаган. Ваҳолангки, 2 ҳафта аввал Давлат Статистика Қўмитаси жорийдаги йилнинг 9 ойлик натижларига оид рақамларни эълон қилган ва уларга кўра, бу йил Киши Бошига ЯИМ 1200 доллар атрофида бўлиши кўринган эди. 2017 йилда Киши бошига ЯИМ бизда 1490 доллар бўлганини ҳисобга олсак, бу йил иқтисодиётимизнинг чўкиши тахминан 20 фоиз бўлади. Аҳолининг ўртача ойлигида ҳам шунга пропорционал тушиш бўлади.

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.