01 November 2018
21:27 - Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти: Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди. “Ҳаракат”: Тўла бозор иқтисодиёти йўқ экан, мажбурий меҳнат бўлаверади!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Бухорода пахта йиғим-терими мавсуми ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чора-тадбирларига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилибди. Бу анжуман Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси доирасида ташкил этилган экан.

Бу тадбирнинг мағизи қуйидаги биттагина жумлада: Мамлакатимизда аҳолининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича қатъий амалий чоралар кўрилмоқда.

Қандаи чоралар кўрилаётгани, қандай натижаларга эришилаётганини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ. Чунки, улар бир тийинга қиммат нарсалар. Шу сабабли, бу воқеага ЎзА бермаган таҳлилни биз берамиз.

Ҳамма гап шундаки, Ўзбекистонда худди Совет замонида каби демократия йўқлиги ва тўла бозор иқтисодиётига ўтилмагани туфайли, бошқа соҳа тадбиркорлоарини қўйиб турайлик, пахта етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорлар, яъни фермерлар, ўз маҳсулотларини давлатга, давлат кўрсатган нархда, яъни сал кам текинга топширишга мажбурлар. Демак, фермерлар оддий фуқароларни катта пул тўлаб пахта теримига жалб қилолмайдилар. Жалб қилсалар фойда эмас, зарар кўрадилар. Хўш, нима қилиш керак?

Бу саволга жавоб беришнинг, очиғини айтсак, бундай боши берк кўчадан чиқишнинг иккитагина йўли бор.

Биринчиси. Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодига ўтказиш керак. Ана ўшанда фермерлар оддий фуқароларни меҳнатига яраш пул тўлаб пахта теримига жалб қиладилар, етиштирган маҳсулотларини истаган жойда, истган корхоналарига, истаган нархларида сотадилар. Ана ўшанда, кимларнидир, айниқса, болаларни мажбурий меҳнатга тортиш ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Иккинчиси. Давлатнинг ўзи пахта теримига ўқувчилар ва давлат хизматчиларини сал кам текинга пахта териш учун аввал колхоз-совхозларга юборгани каби, энди фермерларга юборади. Ҳозир Ўзбекистон айнан шу система билан яшамоқда. Тўла бозор иқтисодиётига ўтилмагунча бу иккинчи системани ҲЕЧ КИМ ЙЎҚ қилолмайди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги ҳам, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳам, улар биргалашиб ишлаб ҳам.

Демак, Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмагунча, болалар ва давлат хизматчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этаверади. Дунё жамоатчилигини алдаш учун турли найранглар ишлатилаверади.

Яна бир савол туғилиши ҳам табиий: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг хизматчилари шундай оддий нарсаларни тушунмайдиган даражада аҳмоқларми?